Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Ўзбекистон транспорт билан боғлиқ битимлар бўйича халқаро ҳужжатларга қўшилди

16.01.2018


28.11.2017 йилдаги ЎРҚ–453-сон «Ўзбекистон Республикасининг Ҳаракатланувчи ускуналарга нисбатан халқаро кафолатлар тўғрисидаги Конвенцияга (Кейптаун, 2001 йил 16 ноябрь) ва Ҳаракатланувчи ускуналарга нисбатан халқаро кафолатлар тўғрисидаги Конвенциянинг Авиация ускуналари бўйича протоколига (Кейптаун, 2001 йил 16 ноябрь) қўшилиши тўғрисида”ги Қонун эълон қилинди. Ҳужжат матни Халқ сўзи сайтида эълон қилинди.

 

Мазкур халқаро шартномалар 3 турдаги объектлар бўйича гаровга олувчилар, лизинг берувчилар ва ташқи иқтисодий битимлар бўйича эҳтимолий сотувчилар ҳуқуқларининг қатор кафолатларини ўз ичига олган:

ҳаво кемалари планерлари (двигатели ечиб олинган самолёт таҳр.), авиация двигателлари ва вертолётлар;

  • темир йўл ҳаракатдаги таркиблар;
  • космик воситалар.

 

Масалан, Конвенцияга кўра гаровга олувчи судга мурожаат этмасдан:

  • мажбурият ижросининг таъминоти тартибида унга тақдим этилган объектни ўз эгалигига қабул қилиш (юқорига қаранг таҳр.) ёки унинг устидан назорат ўрнатиш;
  • ҳар қандай шундай объектни сотиш ёки бериш;
  • шундай объектни бошқариш ёки ундан фойдаланиш натижасида олинадиган ҳар қандай даромад ёки фойдани инкассация қилиш ёки олиш.

 

Қонунда Конвенциянинг ўзи ёки Протокол бўйича мамлакатимиз бажариши шарт бўлган Ўзбекистон Республикасининг қатор баёнотлари сақланади. Улар ратификация қилинган ҳужжатларнинг алоҳида қоидаларини қўллаш тартибини аниқлаштиради.

 

Масалан, Ўзбекистоннинг эътироф этишича, Конвенцияда кредитор ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун судга мурожаат қилиши кераклиги айтиб ўтилмаган бўлса,  ҳимоя қилиш усуллари суд ҳаракатлари ва суднинг рухсатисиз қўлланилиши мумкин. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар иқтисодий судлари Ўзбекистоннинг ваколатли судлари этиб эса белгиланган.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.   

 

Самир Латипов.

 

Валюталар курси

2024-04-18
  • USD:12694.96 (+0.00) сум
  • EUR:13508.71 (+0.00) сум
  • RUB:134.66 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16