Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Ўзбекистонда Чингиз Айтматов таваллудининг 90 йиллиги нишонланади

03.04.2018

 

Президентнинг 2.04.2018 йилдаги «Буюк адиб ва жамоат арбоби Чингиз Айтматов таваллудининг 90 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида»ги қарори имзоланди. Ҳужжат ЎзА сайтида жойлаштирилди.



Ўзбекистонда таниқли қирғиз ёзувчиси Чингиз Айтматовнинг (1928–2008) бадиий мероси юқори баҳоланади. Унинг асарлари мамлакатимизда миллионлаб нусхаларда нашр этилмоқда, Ўзбекистон Миллий университетида доимий фаолият кўрсатадиган «Чингиз Айтматов ва Ўзбекистон» экспозицияси ташкил этилди.

 

Адиб таваллудининг 90 йиллигини нишонлашга бағишланган байрам тадбирлари режаси доирасида қуйидагилар назарда тутилган:

  • «Чингиз Айтматов ва Ўзбекистон» номли хотира китобини нашрга тайёрлаш ва чоп этиш;
  • Чингиз Айтматов ҳаёти ва ижодий фаолияти ҳақида ҳужжатли фильм яратиш;
  • ёзувчи асарлари асосида янги спектакль саҳналаштириш ва бадиий фильм суратга олиш;
  • Чингиз Айтматов хотирасини абадийлаштириш мақсадида Тошкент шаҳрининг марказий кўчаларидан бирига адиб номини бериш;
  • Тошкент вилояти Паркент туманидаги 33-мактабда адиб бюстини ўрнатиш;
  • «Чингиз Айтматов ва ўзбек адабиёти» мавзусида илмий конференция ўтказиш;
  • мамлакатимиздаги олий ўқув юртлари, коллеж ва лицейлар, умумтаълим мактаблари, ҳарбий қисмлар, меҳнат жамоалари ва маҳаллаларда таниқли шоир ва ёзувчилар, олимлар иштирокида учрашувлар, адабий кечалар ташкил этиш;
  • Ўзбек Миллий академик драма театрида атоқли адиб хотирасига бағишланган ижодий кеча ўтказиш (2018 йил декабрь ойининг иккинчи ўн кунлигида).

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни, шарҳлар ва у билан боғлиқ бошқа қонун ҳужжатларига ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

  

Олег Заманов.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-05-01
  • USD:12610.17 (+0.00) сум
  • EUR:13526.93 (+0.00) сум
  • RUB:135.24 (+0.00) сум