Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
1 korxona shakli статистика ҳисоботининг «МFY» 12 ва 22-сатрларига нималар ёзилади «Банк-мижоз» ЯТТнинг ўз картасига пул ўтказмасини рад этиши мумкин бўлган 3 та хато Солиқ ставкасини пасайтириш тарзидаги юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ бўйича имтиёзлар

Ўзбекистонда фойдали қазилмаларни қайта ишлашда хавфсизлик қоидалари тасдиқланди

12.11.2025

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 705-сон қарори билан фойдали қазилмаларни майдалаш, саралаш, бойитиш ҳамда руда ва концентратларни бўлаклашда ишларнинг хавфсизлиги қоидалари (кейинги ўринларда – Қоидалар) тасдиқланди.

  

Ҳужжатнинг асосий мақсади – меҳнат шароити хавфсизлигини таъминлаш, ходимлар соғлигини муҳофаза қилиш ва кон-бойитиш саноати корхоналарида аварияларнинг олдини олишдан иборат.

 

Қарорга мувофиқ, фойдали қазилмаларни майдалаш, саралаш, бойитиш ва руда ҳамда концентратларни бўлаклаш ишлари амалга ошириладиган барча фабрикалар, заводлар ва бошқа ишлаб чиқариш объектларида ягона меҳнат муҳофазаси ва саноат хавфсизлиги талаблари жорий этилади.

 

Қоидаларнинг асосий вазифалари орасида қуйидагилар бор:

  • ускуналар ва механизмларнинг, шу жумладан компрессор станциялари, юк кўтариш машиналари, лифтлар, босим остида ишлайдиган идишлар ва қувур йўлларининг хавфсиз ишлашини таъминлаш;
  • технологик жараёнлар ва ишлаб чиқарилаётган маҳсулот сифати устидан назорат ўрнатиш;
  • меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлик техникаси хизматларини ташкил этиш, уларнинг тузилмаси ва ходимлар сонини ишлаб чиқариш хусусиятларидан келиб чиқиб белгилаш;
  • меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида мутахассисларни камида 72 академик соат ҳажмида ўқитиш ва малакасини ошириш, шунингдек, ходимларни даврий тиббий кўрикдан ўтказиш;
  • фабрика ва заводларда бинолар, иншоотлар ҳамда иш жойларининг хавфсиз ҳолатини мунтазам равишда назорат қилиш;
  • янги ва модернизация қилинган объектларни фойдаланишга қабул қилишда барча хавфсизлик меъёрларига риоя этиш.

Шунингдек, ҳужжатда хавфсизлик қоидаларига риоя этилишини таъминлаш бўйича раҳбариятнинг жавобгарлиги, объектларни таъмирлаш ва уларга хизмат кўрсатиш тартиби ҳамда аварияларнинг олдини олиш ва ишлаб чиқариш хавфини камайтириш чоралари белгиланган.

 

Қоидаларни амалга ошириш мақсадида 2025 йилда фабрика ва заводларни зарур хавфсизлик тизимлари билан жиҳозлаш ҳамда ходимларни ўқитиш учун бюджет маблағлари ажратилиши назарда тутилган.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 08.02.2026 йилдан кучга киради.

Саодат Усманова