Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Ўзбекистонда хусусий иссиқлик, электр энергияси ва биогаз етказиб берувчилар пайдо бўлади

16.11.2017

 

Президентнинг 8.11.2017 йилдаги «Энергия ресурсларидан оқилона фойдаланишни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Ҳужжат матни иловаларсиз ЎзАда жойлаштирилган.

 

1.01.2018 йилдан энергия ресурсларига ўсувчи коэффициентлар жорий этилади, энергия тежовчи технологиялар мажбурий бўлади

 

750 кВАгача бўлган қувватга уланган алоҳида истеъмолчилар кўрсатилган муддатдан бошлаб электр энергияси ва табиий газ учун тўловларни Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан ўрнатиладиган ўсиб борувчи коэффициентлар ва тарифларга мувофиқ амалга оширадилар. Бундай истеъмолчилар қаторига пишган ғишт, гипс, цемент ва бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқарувчилар, шунингдек, ресторанлар, кафелар ва бошқалар киради.


Уланган қуввати 750 кВА ва ундан юқори бўлган истеъмолчилар электр энергияси учун ҳисоб-китобларни сутка вақтларининг табақалаштирилган тарифи бўйича амалга оширади[1]:

  • энг катта юкламали соатларда (тиғиз пайт – белгиланган тартибда ўрнатилган эрталабки ва кечки “энг катта миқдор”) - белгиланган тарифга нисбатан 1,5 баравар миқдорда ўсувчи коэффициентни қўллаш орқали;
  • энг кам юкламали соатларда эса (тунги пайт – сутканинг қоронғи вақти) - белгиланган тарифга нисбатан 1,5 баравар миқдорда камаювчи коэффициентни қўллаш орқали;
  • ярим тиғиз пайтда (сутканинг ёруғ вақти) - ўрнатилган тариф бўйича амалга оширилади.

 

Бюджет ташкилотлари, фермер хўжаликлари ва сув истеъмолчилари уюшмаларининг насос станциялари, шунингдек, Давлат бюджетидан молиялаштириладиган насос станциялари бундан мустасно.

Давлат органлари ва муассасаларининг бино ва иншоотлари, шунингдек, кўп квартирали уй-жой фондини лойиҳалаштириш, реконструкция қилиш, қуриш ва фойдаланишга топширишда уларда энергия самарадор ва энергия тежамкор технологиялардан фойдаланилганлиги юзасидан шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига мувофиқлиги текширилади.

       
Барча бино ва иншоотларда (якка тартибдаги уй-жой қурилишидан ташқари) иссиқ сув таъминоти учун сертификатланган қуёш сув иситгич қурилмаларини, шунингдек, энергия тежамкор лампаларни ўрнатиш мажбурий бўлади.

 

1.01.2022 йилдан бошлаб давлат органлари ва ташкилотлари марказлаштирилган иссиқ сувдан узилади

 

Бунинг эвазига уларнинг балансида бўлган бино ва иншоотларда иссиқ сув таъминоти учун фақат сертификатланган қуёш сув иситгич қурилмаларидан фойдаланилади. Ички ёритиш учун мажбурий тартибда мамлакатимизда ишлаб чиқарилган энергия тежамкор лампалар ўрнатилади.

 

Хусусий корхоналар иссиқлик ва электр энергиясини етказиб беради

 

Ҳужжат билан иссиқлик ва электр энергияси, шунингдек, биогаз ишлаб чиқариш ва истеъмолчиларга тўғридан-тўғри етказиб бериш билан шуғулланувчи корхоналар томонидан “Ўзбекэнерго” АЖнинг электр тармоқлари ва “Ўзтрансгаз” АЖнинг газ тақсимлаш тармоқларидан фойдаланмаган ҳолда иссиқлик ва электр энергияси ҳамда биогазни реализация қилиш тартибини ишлаб чиқиш топширилган. Бунда улар томонидан етказиб бериладиган энергия ресурсларига тижорат нархлари белгиланади.

 

Тегишли таклифлар Вазирлар маҳкамасига уч ой муддатда киритилиши керак.

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин. 




 Олег Заманов,

экспертимиз.



[1]Тарифларнинг иккинчи гуруҳи бўйича тўловларни амалга ошираётган юридик шахслар учун белгиланган тариф қўлланилади (бугунги кунда – бир ставкали тариф: 204 сўм 30 тийин).

 

Валюталар курси

2024-05-01
  • USD:12610.17 (+0.00) сум
  • EUR:13526.93 (+0.00) сум
  • RUB:135.24 (+0.00) сум