Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган товарларга акциз солиғи ставкалари индексация қилинди

10.01.2018

 

Президентнинг 29.12.2017 йилдаги ПҚ–3454-сон қарори билан Ўзбекистонда  ишлаб чиқариладиган айрим товарларга акциз солиғи ставкалари индексация қилинди.

 

2018 йил учун акциз солиғи ставкалари республикамизда ишлаб чиқариладиган қуйидаги акциз солиғи солинадиган товарларга нисбатан ўзгартирилди: 

 

1. Алкоголли маҳсулотлар:

 

  • табиий равишда ачитилган натурал винолар (этил спирти қўшилмаган ҳолда) 10%га ; 

 

  • бошқа винолар 20%га. Натурал винолар табиий равишда ачитиш усули билан спирт қўшмасдан олинади. Натурал виноларда спиртнинг табиий даражаси 13%дан ошмайди. Қувватланган винолар виноматериалларга этил спирти қўшиш йўли билан олинади, уларда спирт даражаси 16 дан 19%гачани ташкил қилади. Шундан келиб чиққан ҳолда қувватланган винолар бўйича акция ставкалари ва унинг индексацияси натурал виноларга нисбатан жадал бўлади. Тегишинча, қувватланган виноларнинг қиймати натурал виноларга нисбатан кўпроқ суммага ошади;

 

  • коньяк 27%га. Агар олдинги йилларда коньяк ароқни индексация қилиш миқдорларида индексация қилинган бўлса, охирги 3 йилда коньякни индексация қилиш ароқ индексациясидан жадаллашган. Коньяк анча қиммат ичимлик ҳамда унинг учун акциз ставкалари ароқ ва алкоголли маҳсулотларнинг бошқа турларига нисбатан юқорироқ бўлиши керак. Тегишинча, коньякнинг қиймати ароқ ёки винонинг қийматига нисбатан кўпроқ ошади.

 

  • ароқ, бошқа алкоголли маҳсулотлар ва этил спирти 25%га. Ароқ ─ алкоголли маҳсулотлар (пиводан ташқари) ичида асосий маҳсулот саналади, у ишлаб чиқаришнинг энг катта ҳажмлари, акциз солиғининг эса 90%идан ортиғини беради. Ароқ учун акциз индексациясининг жадал ўсиш темпи бир томондан алкоголли маҳсулотларнинг истеъмол қилинишини чеклаш зарурати билан изоҳланади. Бошқа томондан, бюджетга тушумларнинг мазкур манбасининг фиксал вазифалари муҳим саналади;


     

2Пиво 20%га. Пиво кучсиз алкоголли ичимлик саналади. Шундан ва ишлаб чиқаришнинг ортиб бораётган ҳажмларидан келиб чиқиб пиво учун акциз ставкалари алкоголли маҳсулотларнинг бошқа турларига нисбатан кам бўлмаган ҳажмда  индексация қилинади;

 

3. Тамаки маҳсулотлари 125%га. Тамаки маҳсулотлари учун акциз солиғи индексациясининг юқорилиги Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) талаблари ва «Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилиши ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида»ги Қонун қоидалари билан боғлиқ;

 

4. Ўсимлик (пахта) ёғи ва техник мой акциз ставкалари 2 баравар камайтирилди. Ўсимлик (пахта) ёғининг республикамиздаги энг муҳим озиқ-овқат маҳсулотларидан бири эканини инобатга олган ҳолда ва маҳаллий ишлаб чиқарувчини қўллаб-қувватлаш мақсадида (сўнгги йилларда ўсимлик ёғи импорти ошмоқда) акциз солиғи ставкалари камайтирилмоқда;

 

5. Нефть маҳсулотларига акциз солиғи ставкалари ўзгаришсиз қолади, яъни 2017 йилдаги даражада сақланиб қолади. Бу нефть-газ тармоғи корхоналарининг молиявий аҳволини қўллаб-қувватлаш зарурати билан боғлиқ;

 

6. «Женерал Моторс Ўзбекистон» АЖда ишлаб чиқарилган автомобилларга акцизнинг фоиз ставкаси 5,4 маротаба камайтирилди↓. Бу «Женерал Моторс Ўзбекистон» АЖ маҳсулотларига республикамиз ички бозорида нархларни оптималлаштиришга имконини беради ҳамда нархларни шакллантириш механизмини янада такомиллаштиришга ёрдам беради.

 

Жадвалда (ПҚ–3454-сон қарорга 12-1-илова) республикамизда алоҳида ишлаб чиқариладиган акциз солиғи солинадиган товарлар бўйича 2018 йил учун акциз солиғини индексация қилиш 2017 йилга нисбатан кўрсатилган:

 

Товарнинг номи

Солиқ ставкаси акциз солиғи ва ҚҚСни

ҳисобга олмаган ҳолда бир ўлчов

бирлигига сўмда  ёки сотилган товарлар қийматига нисбатан фоизларда

2018 йилда 2017 йилга нисбатан ўсиш/камайиш, %да

2017  йил учун

2018  йил учун

1. Этил спирти (1 дал учун)

6 275

7 844

+25%

2. Винолар (1 дал тайёр маҳсулот учун)

 

 

 

табиий равишда ачитилган натурал винолар (этил спирти қўшилмаган ҳолда)

6 358

6 994

+10%

бошқа винолар

10 000

12 000

+20%

3. Коньяк (1 дал тайёр маҳсулот учун)

58265

73 997*

+27%

4. Ароқ ва бошқа алкоголли маҳсулотлар (1 дал тайёр маҳсулот учун)

54 057

67 571**

+25%

5. Пиво (1 дал тайёр маҳсулот учун)

6 416

7 699

+20%

6. Ўсимлик (пахта) ёғи (1 тоннаси учун):

 

 

 

озиқ-овқат

919 448

459 724

–50%

техник мой (озиқ-овқат маҳсулотлари таркибига қўшишга яроқсиз бўлган)

505 773

252 887

–50%

7. Фильтрли, фильтрсиз сигареталар, папирослар (1 минг дона учун)

37 432

84 222

+125%

8. «Женерал Моторс Ўзбекистон» АЖ ишлаб чиқарган автомобиллар 2

29%,

1.06.2017 йилдан – 27%

5%

–81%

9. Нефть маҳсулотлари, табиий газ, суюлтирилган газ, заргарлик буюмлари, кумушдан ишланган ошхона анжомларига ставкалар ўзгармади

 

 

 

 

Изоҳлар:

 

1. Қатъий миқдорларда белгиланган акциз солиғи ставкалари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан нархларнинг динамикаси ҳамда маҳсулотнинг сотилиш ҳажмидан келиб чиққан ҳолда йил мобайнида қайта кўриб чиқилиши мумкин.

 

2. "Женерал Моторс Ўзбекистон" АЖ автомобиллари, табиий ва суюлтирилган газ, қимматбаҳо металларга акциз солиғини тўловчилар ва уни тўлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси билан келишилган ҳолда белгиланади.

 

3. Нефть маҳсулотлари бўйича акциз солиғи суммаси маблағларни углеводород хом ашёси импортини молиялаштириш ва ушбу мақсадларга жалб этилган кредитларга хизмат кўрсатиш, шунингдек миллий валютани айирбошлаш курси ўзгариши муносабати билан юзага келадиган салбий курс фарқини қоплашга мақсадли йўналтирган ҳолда "Ўзнефтмаҳсулот" АЖнинг нефтни қайта ишлаш заводлари тасарруфида қолади.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.     

 

Ирина Ахметова.

 


*) Ҳажмий улушда спирт 40 фоиздан кўп бўлган коньякка акциз солиғи ставкаси 1 дал тайёр маҳсулот учун 121 928 сўм миқдорида белгиланади.

 

**) Ҳажмий улушда спирт 40 фоиздан кўп бўлган ароқ ва бошқа алкоголли маҳсулотларга акциз солиғи ставкаси 1 дал тайёр маҳсулот учун 111 339 сўм миқдорида белгиланади.

 

Валюталар курси

2018-09-18
  • USD:8039.00 (+176.83) сум
  • EUR:9347.75 (+266.16) сум
  • RUB:118.05 (+5.46) сум