Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Ўзбекистонда крипто-биржаларга қандай талаблар қўйилади

07.09.2018

Рус тилида ўқиш

 

Президентнинг 2.09.2018 йилдаги «Ўзбекистон Республикасида крипто-биржалар фаолиятини ташкил этишга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ–3926-сон қарори қабул қилинди. 

              

Крипто-биржа нима ўзи?

 

Крипто-биржа – крипто-активларни (қиммати ва эгаси бўлган блокчейндаги ёзувлар мажмуи) айирбошлаш, сотиб олиш ва сотиш учун электрон майдончадан иборат бўлган ташкилот.

 

Қимматли қоғозлар, биржалар ва биржа фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатлари крипто-активлар ва крипто-биржалар айланмасига нисбатан татбиқ этилмайди.

 

Крипто-биржаларни лицензиялаштириш: талаблар ва шартлар

 

Крипто-биржалар фаолиятини амалга ошириш учун лицензия Ўзбекистонда шуъба ёки бошқа корхоналарни очиш йўли билан фақат хорижий юридик шахсларга берилади.

 

Мазкур фаолият тури учун асосий лицензион талаблар ва шартлар белгиланди.

 

Биринчидан, ариза берилган санада пул маблағлари кўринишида камида 30 000 ЭКИҲ миқдорида (материал эълон қилинган санада 5 529,0 млн сўм) шакллантирилган устав фонди мавжуд бўлиши, шундан 20 000 ЭКИҲ Ўзбекистон тижорат банкидаги алоҳида счётга захира сифатида қўйилади.

 

Иккинчидан, Ўзбекистондаги серверларда жойлаштирилган ва белгиланган талабларга (кейинчалик тасдиқланади) мувофиқ келадиган фаолият юритувчи крипто-биржа савдолари электрон тизими мавжуд бўлиши.

 

Учинчидан, крипто-биржа савдоси қоидалари мавжуд бўлиши, уларда қуйидагилар албатта акс эттирилиши керак:

  • иштирокчиларни крипто-биржа савдоларига қўйиш тартиби;
  • жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талаблари бажарилишини таъминлашга йўналтирилган чора-тадбирлар;
  • крипто-активлар муомаласига рухсат бериш ва муомаладан чиқариш тартиб-таомиллари;
  • крипто-активлар билан боғлиқ операцияларни амалга ошириш ва рўйхатдан ўтказиш тартиби;
  • битимларни тузиш чоғида крипто-биржа савдоси иштирокчиларининг ўзаро ҳисоблашиш тартиби;
  • крипто-биржа хизматларидан фойдаланганлик учун тўлов миқдори ва уни белгилаш тартиби;
  • крипто-биржадаги нархлар манипуляция қилиниши ва махфий ахборотдан ҳуқуққа зид равишда фойдаланилишини бартараф этиш чора-тадбирлари;
  • крипто-активлардан ҳуқуққа зид мақсадларда фойдаланилишини тақиқлаш.

 

Тўртинчидан, крипто-активлар бўйича талаб ва таклиф нисбати асосида уларни котировкалаш.

 

Бешинчидан, мижозларнинг крипто-активлари билан боғлиқ операциялар тўғрисидаги ахборот, шунингдек уларнинг идентификация маълумотлари ва мижозлар билан ўзаро муносабатларига доир материаллар, шу жумладан амалий ёзишмаларни 5 йил давомида сақлаш. 

 

Лицензия берганлик учун давлат божи миқдорлари ва тўлаш тартибини лицензияловчи орган (3.07.2018 йилдаги ПҚ–3832-сон қарорга мувофиқ – ЛБМА) белгилайди. Давлат божининг бутун суммаси унинг счётига ўтказилади. Крипто-биржалар фаолиятини лицензиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомни ЛБМА бир ойлик муддатда тасдиқлайди.

 

Ваколатлар ва назорат

 

Крипто-биржалар қуйидаги ҳуқуқларга эга:

  • кўрсатиладиган хизматлар учун, шу жумладан крипто-активларда ҳақ олиш, унинг миқдорини ва савдолар иштирокчиларидан (мижозлардан) ундириш тартибини белгилаш;
  • резидентлар ва норезидентлар билан крипто-активларни миллий ва хорижий валютага сотиб олиш ва (ёки) учинчи шахсларга бериш, шунингдек крипто-активларни бошқа крипто-активларга айирбошлашга йўналтирилган биржа битимларини ташкил этиш. 

 

Крипто-биржалар жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этиши қисмида уларнинг фаолиятини назорат қилиш вазифаси лицензияловчи ва тегишли ваколатли давлат органлари зиммасига юклатилади.

 

! Саноат майнингини амалга ошириш (100 КВт/соатдан ортиқ фойдаланиш) учун ер участкалари электрон аукцион ўтказилмай, «Ўзбекэнерго» АЖ ва «Ўзбекгидроэнерго» АЖ томонидан тегишинча ЛБМА, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари билан келишувга кўра белгиланадиган махсус ҳудудларда тақдим этилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 2.09.2018 йилдан кучга кирди.

 

 

Олег Заманов.



 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-04-18
  • USD:12694.96 (+0.00) сум
  • EUR:13508.71 (+0.00) сум
  • RUB:134.66 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16