Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Ўзбекистонда “Миллий хавфсизлик хизмати тўғрисида”ги Қонун қабул қилинади

26.01.2018

 

Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш 2018 учун Давлат дастурида назарда тутилган (Президентнинг 22.01.2018 йилдаги ПФ-5308-сон Фармони билан тасдиқланган).

 

Эслатиб ўтамиз, Миллий хавфсизлик хизмати (МХХ) Президентнинг 1991 йил 25 августдаги ПФ-237-сон ва 1991 йил 26 сентябрдаги ПФ-265-сон Фармонлари асосида  ташкил этилган. Ўзбекистон манфаатларида разведка, контрразведка фаолияти ҳамда уюшган жиноятчиликка қарши курашиш МХХнинг асосий вазифалари ҳисобланади.

 

Ҳозирги вақтда МХХнинг фаолияти Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати тўғрисидаги низом билан тартибга солинади (Вазирлар Маҳкамасининг 2.11.1991 йилдаги 278-сон қарори билан тасдиқланган). МХХ ва унинг жойлардаги органлари хорижий давлатлар ва хорижий ташкилотлар махсус хизматларининг Ўзбекистонга қарши разведка-қўпорувчилик фаолияти билан кураш олиб борадилар, Ўзбекистон Республикасининг мустақиллигини, конституциявий тузумини, ҳудудий бутунлигини, иқтисодий, илмий-техникавий ва мудофаа қудратини ғайриқонуний тажовузлардан ҳимоя қилишни амалга оширади.

 

Қонун лойиҳасида қуйидаги қоидалар акс эттирилади:

  • давлатни ички ва ташқи таҳдидлардан ҳимоя қилиш соҳасида МХХнинг вазифа ва функциялари, ҳуқуқий мақоми, ваколатлари;
  • миллий хавфсизлик органларининг асосий принциплари ва самарадорлиги;
  • МХХ ходимларини ижтимоий ҳимоя қилиш чора-тадбирлари;
  • бу соҳага парламент назоратининг механизмларини жорий этиш.

 

Ушбу ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 23.01.2018 йилда кучга кирди.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин. 

 

Анвар Иркахўжаев.

 

Валюталар курси

2024-04-24
  • USD:12705.00 (+0.00) сум
  • EUR:13543.53 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум