Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
ПҚ-296-сон қарор бўйича чакана савдода нималар ўзгармоқда «Касаллик варақаси» очилган даврда ишлаш: бухгалтер қандай йўл тутиши керак Лизингга олувчида лизингни қандай ҳисобга олиш керак

Ўзбекистонда пенсия ва нафақаларнинг энг кам миқдори оширилди

31.07.2023

Рус тилида ўқиш

Президентнинг 28.07.2023 йилдаги “Ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-120-сон Фармони қабул қилинди.

 

1 августдан бошлаб:

  • зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги фуқароларга бериладиган нафақа;
  • иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда;
  • ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларнинг парвариши билан банд бўлган боланинг қонуний вакилига бериладиган нафақа миқдори,

– ойига 568 минг сўмни ташкил этади.

 

Боқувчисини йўқотганлик пенсияси олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун пенсиянинг энг кам миқдори – ойига 568 минг сўм этиб белгиланиб, кейинги ҳар бир меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун амалдаги тартибга мувофиқ пенсия тўланади.

 

Боқувчисини йўқотганлик нафақаси олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун нафақа миқдори – ойига 568 минг сўм ва кейинги ҳар бир меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун – 198 минг сўм этиб белгиланади.

 

 

.

Валюталар курси

2025-10-10
  • USD:12123.38 (+0.00) сум
  • EUR:14094.64 (+0.00) сум
  • RUB:149.19 (+0.00) сум