Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Ўзбекистонда «Ўзагроэкспортбанк» пайдо бўлади

30.01.2017

Президентнинг 24.01.2017 йилдаги ПҚ–2740-сон «Ўзагроэкспортбанк» акциядорлик тижорат банкини ташкил қилиш тўғрисида»ги Қарори эълон қилинди.

Янги тижорат банкининг муассислари таркибига қуйидагилар кирди:

  • Ўзбекистон Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси – 75%;
  • «Ўзбекинвест» МЭИСК– 10%;
  • «Ўзбекозиқовқатхолдинг» ХК – 5%;
  • «Ўзагросуғурта» АЖ – 5%;
  • «Кафолат СК» АЖ – 5%.

 

Ўзагроэкспортбанк» акциядорлик тижорат банкининг бошланғич устав капитали миқдори эквиваленти 10,0 миллион евродан иборат. Ўзбекистоннинг резидентлари ва норезидентлари, шу жумладан халқаро молия институтлари банк акциядорлари бўлишлари мумкин.

 

Банкнинг асосий вазифалари қаторига агросаноат маҳсулотлари, энг аввало мева-сабзавот маҳсулотлари етиштириш ва экспорт қилишни ривожлантириш бўйича инвестиция лойиҳаларини устувор даражада молиялаштириш, шунингдек агросаноат тармоқлари ташкилотларига ва унинг инфратузилмасига комплекс равишда кредит-ҳисоб-китоб хизматлари кўрсатиш киради.

 

Янги ташкил этилган «Ўзагроэкспортбанк» АТБ ва унинг филиаллари давлат рўйхатига олинган санадан бошлаб 5 йил муддатга барча турдаги солиқлар ҳамда давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалар тўлашдан озод қилинди, бўшаётган маблағлар банкнинг ресурс ва моддий-техника базасини мустаҳкамлашга мақсадли йўналтирилади.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан яқин кунларда «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

Олег ЗАМАНОВ,
экспертимиз.

 

 

 

Валюталар курси

2024-04-25
  • USD:12689.97 (+0.00) сум
  • EUR:13557.96 (+0.00) сум
  • RUB:137.20 (+0.00) сум