Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Ўзбекистонда узунлик, масса, вақт ва бошқа ўлчамлар қандай белгиланади

24.01.2018

 

Вазирлар Маҳкамасининг 10.01.2018 йилдаги 21-сон “Ўзбекистон Республикасида ўлчам бирликларини қўллаш тўғрисида”ги қарори эълон қилинди.

 

Ҳужжат билан:

 

1 – Ўзбекистонда қўллашга рухсат берилган Халқаро ўлчамлар тизими (СИ)нинг ўлчам бирликлари номи ва белгиланиши.

 

Маълумот учун:  Халқаро ўлчамлар тизими, СИ (фр. Le Système International dUnités, SI) – жаҳонда, ҳам кундалик турмушда, ҳам фан ва техникада анча кенг қўлланиладиган физик қийматларнинг ўлчамлар тизими. Жаҳоннинг аксарият мамлакатларида асосий ўлчамлар тизими сифатида қабул қилинган. СИ физикавий катталикларнинг 7 та асосий ўлчамларини (метр, килограмм, секунда, ампер, кельвин, моль и кандела) белгилайди.  

 

2 – мамлакатимизда қўллашга рухсат берилган Халқаро ўлчамлар тизимига (СИ)  киритилмаган ўлчам бирликлари, уларнинг номи ва белгиланиши.

 

Масалан, Халқаро ўлчамлар тизими (СИ) бўйича массанинг асосий ўлчам бирлиги – килограмм (kg), бироқ тизимдан ташқарилари ҳам мавжуд - тонна (t), центнер (q), метрик карат (car) ва атомнинг масса бирлиги (u). Охиргиларидан фақат массани килограммда ифодалаш имкони бўлмаган ёки мақсадга мувофиқ бўлмаган ҳолларда фойдаланиш мумкин. Қолган ўлчамлар (узунлик, майдон, ҳажм ва ҳ.к.) билан ҳам худди шундай вазият.

 

3 – ўлчам бирликларини ёзиш ва қўллаш қоидалари тасдиқланди.

 

Бу – муҳим! Ҳужжатда сақланадиган ўлчам бирликлари, уларнинг номи ва белгиланиши:

  • техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларда;
  • илмий-техник ва бошқа нашрларда, шу жумладан, ОАВда эълон килишда;
  • ўқув, ўқув-методик ва турли маълумотлар берадиган ёрдамчи адабиётларда қўлланилади.

 

Эътибор қаратинг!  Ташқи савдо фаолиятини амалга ошириш чоғида контракт шартларига мувофиқ қарор билан тасдиқланмаган бошқа ўлчам  бирликлари ҳам ишлатилиши мумкин.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида расман эълон қилинган ва 13.01.2018 йилда кучга кирди.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин. 


 

Ленара Хикматова.

 

kadrovik.uz

Валюталар курси

2024-05-16
  • USD:12727.96 (+0.00) сум
  • EUR:13781.84 (+0.00) сум
  • RUB:139.46 (+0.00) сум