Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Қурбон ҳайитини нишонлаш санаси белгиланиши муносабати билан бухгалтер ва кадрлар хизмати ходими нима қилиши керак - buxgalter.uz да ўқингРезидентлик сертификатини қаердан ва қандай олиш мумкин - buxgalter.uz сайтида ўқинг25 августгача учта ҳисобот топшириш ва солиқларни тўлаш лозим - buxgalter.uz сайтида ўқингЭРИ учун тўлов реквизитлари ўзгарди - buxgalter.uz сайтида ўқингҚайси импорт қилувчилар реализация ҳажмидан қатъи назар ҚҚСни тўлашга ўтишлари лозим - buxgalter.uz сайтида ўқингТан олинган пенялар фойда солиғининг солиқ солиш базасидан чегирилмайди - buxgalter.uz сайтида ўқинг

“Ўзёғмойсаноат” уюшмаси аъзоларига - имтиёзлар

17.01.2019

Рус тилида ўқиш

 

Президентнинг 16.01.2019 йилдагиЁғ-мой тармоғини янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ва соҳани бошқаришда бозор механизмларини жорий этиш тўғрисидаПҚ-4118-сон қарори қабул қилинди.

 

“Ўзпахтаёғ” АЖ негизида Ёғ-мой саноати корхоналари уюшмаси (“Ўзёғмойсаноат” уюшмаси) ташкил этилди. Ёғ-мой саноати корхоналари ва ташкилотлари ихтиёрий равишда унинг аъзолари бўлиши мумкин. Бунда уларга қуйидаги имтиёзлар тақдим этилди:

 

биринчидан, шартномалар асосида “Ўзёғмойсаноат” уюшмасига ажратмалар 2022 йил 1 январга қадар юридик шахслардан олинадиган фойда солиғининг солиққа тортиладиган базасидан чиқарилади;

 

иккинчидан, 2021 йил 1 январга қадар:

  • ўсимлик ёғи ишлаб чиқариш мақсадида импорт қилинадиган ёғ-мой хом ашёлари ҳажми ТИФ ТН кодлари 1201-1207 гуруҳи (соя дуккаги, кунгабоқар ва бошқа мойли ўсимликлар уруғлари) бўйича божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви йиғимлари бундан мустасно);
  • ўсимлик ёғи ишлаб чиқарувчилар импорт қилинган ёғ-мой хом ашёлари ҳисобидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ҳажмлари бўйича ҚҚС тўловидан озод қилиш.

 

учинчидан, 2022 йил 1 январга қадар республикада ишлаб чиқарилмайдиган, ёғ-мой маҳсулотлари ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган ТИФ ТН кодлари 2815, 3802, 3815 гуруҳи бўйича ускуналар, бутловчи буюмлар, материаллар (каустик сода, активлаштирилган табиий минерал маҳсулотлар ва катализаторлар) импортида божхона декларацияси қабул қилинган кундан бошлаб ҚҚСни тўлашни 90 кунга кечиктириш имкониятини бериш.

 

Мазкур кечиктириш бўйича қарздорлик суммасини ҚҚС юзасидан умумий ҳисоб-китобда ёпишни назарда тутувчи кечиктириш бериш тартиби 2 ойда ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.

 

Эслатиб ўтамиз, шу каби имтиёз “Ўзэлтехсаноат” уюшмаси аъзолари учун назарда тутилган.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 16.01.2019 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.