Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
ТЭФЖМС полислари нархи қандай ўзгаради Ўзбекистондаги компаниялар юридик манзилини қандай ўзгартириши мумкин 2025 йил июль ойи учун ЖШДС ва ШЖБПҲга бадалларни қандай ҳисоблаш керак – Buxgalter Pro Ўзбекистонда 2025 йил 1 августдан нималар ўзгаради Вакиллик харажатлари қандай ҳисобга олинади Вакиллик харажатлари қандай ҳисобга олинади

Ўзэнергоинспекция Вазирлар Маҳкамасига ўтказилмоқда

26.08.2024

Рус тилида ўқиш

Президент томонидан 23.08.2024 йилдаги «Ёқилғи-энергетика тармоғида давлат назорати тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-118-сон Фармон имзоланди.

 

Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси Вазирлар Маҳкамаси бўйсунувига ўтказилмоқда. Илгари у Энергетика вазирлиги ҳузурида бўлган.

 

Инспекцияга қўшимча вазифалар юклатилмоқда: 

  • энергия самарадорлиги бўйича халқаро стандартларни жорий этиш ва мазкур соҳада халқаро ҳамкорликни кенгайтириш;
  • йиллик энергия истеъмоли 500 тонна шартли ёқилғидан юқори бўлган барча саноат корхоналарида энергия истеъмолини бошқариш тизимини (Energy Management System) жорий этишни назорат қилиш;
  • жараёнларни тўлиқ рақамлаштириш;
  • энергия аудиторларга малака сертификатларини бериш ва замонавий ўлчов лабораториялари бўйича минимал талабларни белгилаш. 

 

Шунингдек, Инспекциянинг янгиланган тузилмаси ва ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш разрядлари тасдиқланмоқда. 

 

Йил якунига қадар 2040 йилгача мўлжалланган энергия самарадорлик бўйича дастур лойиҳаси ишлаб чиқилади. 

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 23.08.2024 йилдан кучга кирди.

 

Собир Нурбердиев