Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Давлат харидларида корхоналар учун нималар ўзгармоқда Қайси даврларда фойда солиғини 50 фоизга камайтирилган ставка бўйича тўлаш мумкин Ходимнинг соғлиғига етказилган зиённинг ўрнини қоплаш бўйича тўловларни қандай амалга ошириш ва ҳисобга олиш керак

"Uzex Agro" платформаси ишга туширилмоқда

09.10.2024

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 08.10.2024 йилдаги 621-сон қарори билан илғор биржа механизмлари асосида замонавий агрокомплекс фаолиятини ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар қабул қилинди.


Ҳужжат билан Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси ҳузурида ташкил этилган "Agro Exchange" МЧЖнинг қуйидаги асосий вазифалари белгиланди:

  • аҳоли хўжаликларида, шунингдек деҳқон ва фермер хўжаликларида етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини эркин бозор нархларида сотиш имконини берувчи "Uzex Agro" электрон савдо майдончасининг узлуксиз ишлашини таъминлаш;
  • платформанинг техник қўллаб-қувватланишини ва бозор тамойиллари асосида кўрсатилаётган хизматларни доимий такомиллаштиришни таъминлаш;
  • ҳудудларда қишлоқ хўжалигини юритиш учун мўлжалланган бўш ерларни кенгайтириш орқали замонавий агрокомплексларни ташкил этиш;
  • агрокомплекслар атрофида жозибадор инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун қулай шароитлар яратиш.

 

2025 йил 1 январгача платформа орқали маҳсулот сотиш учун аҳоли, фермер ва деҳқон хўжаликларидан воситачилик ҳақи олинмайди.

 

Қарор билан "Uzex Agro" электрон савдо майдончасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. У қуйидагиларни назарда тутади:

  • платформада савдо иштирокчиларини рўйхатдан ўтказиш тартиби;
  • оператор ва платформа иштирокчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари;
  • эълонларни жойлаштириш ва савдоларни ўтказиш тартиби.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида давлат тилида эълон қилинган ва 2024 йил 8 октябрдан кучга кирди.

Лола Абдуазимова