Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
buxgalter.uz да янги:ЭҲФ шаклларига қандай ўзгартиришлар киритиладиСКдан ташқари имтиёзлар мавжуд бўлганда мол-мулк ва ер солиқларини 1% миқдорида тўлашОгоҳлантириш муддати ўрнига бериладиган компенсация қандай ҳисоб-китоб қилинадиХодим ишдан бўшатилганда бериладиган тўловларни қандай ҳисобга олиш лозим

«UzGasTrade» АЖ ташкил этилди

22.06.2022

Рус тилида ўқиш

Президентнинг 15.06.2022 йилдаги «Табиий газ бозорини ислоҳ қилишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-280-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат билан табиий газни марказлашган тартибда харид қилиш ва сотиш функциясини бажарувчи «UzGasTrade» акциядорлик жамияти ташкил этилди.

 

Шунингдек, «Ўзтрансгаз» АЖни табиий газни ташиш, сақлаш ва транзит қилишга ихтисослашган ягона магистрал газ узатиш тизими оператори этиб белгиланди.

 

2022 йил 1 августдан бошлаб «UzGasTrade» АЖ:

  • табиий газни давлатнинг ягона оператори сифатида республикадаги ишлаб чиқарувчилардан Идоралараро тариф комиссияси томонидан тасдиқланадиган нархларда ва импорт орқали ташқи манбалардан марказлашган тартибда харид қилиш;
  • «Ҳудудгазтаъминот» АЖга ва магистрал газ узатиш тизимига уланган истеъмолчиларга табиий газни тўғридан-тўғри шартномалар асосида сотиш, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорларида кўзда тутилган ҳолатлардан ташқари ягона экспорт қилувчи функцияларини бажаради.

 

Қарор билан қуйидагилар белгиланди:

  • «UzGasTrade» АЖнинг устав капитали Давлат бюджетидан ажратиладиган субсидия маблағларининг бир қисми ҳисобидан шакллантирилади;
  • табиий газни сотиб олиш ва ички бозорда уни сотиш билан боғлиқ 2022 йил 1 август ҳолатига мавжуд дебитор ва кредитор қарздорликлар бўйича барча ҳуқуқ ва мажбуриятлар «Ўзтрансгаз» АЖ зиммасида қолади;
  • «Ўзтрансгаз» АЖнинг табиий газни харид қилиш ва сотиш шартномалари ҳамда битимлари, шу жумладан маҳсулот тақсимотига оид битимлар бўйича ҳуқуқ ва мажбуриятлари 2022 йил 1 августдан бошлаб «UzGasTrade» АЖга ўтади;
  • «UzGasTrade» АЖнинг устав капиталини шакллантиришда баҳоловчи ташкилот томонидан мол-мулкларни баҳолаш талаб этилмайди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 16.06.2022 йилдан кучга кирди.

 

Саодат Усманова.


Валюталар курси

2022-10-06
  • USD:11028.14 (+0.00) сум
  • EUR:10950.94 (+0.00) сум
  • RUB:185.42 (+0.00) сум