Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Малака сертификати муддати узайтирилган аудиторлар рўйхати эълон қилинди - buxgalter.uz да ўқингҲисобварақ-фактуралардаги бош бухгалтер имзоси қаерга «йўқолди» - buxgalter.uz да ўқингАутсорсер билан ўзаро муносабатларда муаммолар бўлмасин - buxgalter.uz да ўқингМеҳнат дафтарчаси йўқ – стаж ҳам бўлмайдими? - buxgalter.uz да ўқинг

Ўзгидрометнинг мақоми оширилди

19.11.2020

Рус тилида ўқиш

Президент томонидан 17 ноябрь куни “Ўзбекистон Республикаси гидрометеорология хизмати фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор имзоланди.

 

Ҳужжат билан:

  • 2020-2025 йилларда Ўзбекистон Республикаси гидрометеорология хизматини ривожлантириш концепцияси ва уни 2020-2022 йилларда уни амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси”;
  • Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати маркази кузатув тармоғини кенгайтириш ва автоматлаштириш бўйича дастур (кейинги ўринларда – Ўзгидромет);
  • Ўзгидрометнинг ташкилий тузилмаси ва  марказий аппаратининг тузилмаси;
  • Қорақалпоғистон, вилоятлар ва Тошкент шаҳар гидрометеорология бошқармаларининг намунавий тузилмаси:
  • Гидрометеорология илмий-тадқиқот институти томонидан 2021-2023 йилларда ўтказиладиган илмий тадқиқотларнинг асосий йўналишлари тасдиқланди.

 

Ўзгидромет гидрометеорология, иқлим ўзгариши ва атроф табиий муҳит ифлосланиши мониторинги соҳасида ваколатли давлат органи ҳисобланади. У:

а) Марказий Осиё давлатлари учун Жаҳон метеорология ташкилотининг Минтақавий ихтисослаштирилган метеорология маркази;

б) Жаҳон метеорология ташкилоти Жаҳон об-ҳаво хизматининг гидрометеорологик маълумотларни тўплаш, ишлов бериш ва тарқатиш бўйича Минтақавий телекоммуникация маркази функцияларини бажаради.

 

Ўзгидромет ҳузуридаги “Метеоинфосистем” ахборот-техник бошқармаси негизида “Гидрометеорологияда ахборот технологияларини ривожлантириш маркази” давлат муассасаси (кейинги ўринларда – Метеоинфоком) ташкил этилади. Унинг ходимларига Ўзгидромет ходимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш ва мукофотлаш тартиби қўлланилади.

 

Ўзгидромет тузилмасида:

  • бош директорнинг ахборот технологияларини жорий этиш ва инновацияларни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари ҳамда бош директорнинг молия-хўжалик масалалари бўйича ўринбосари лавозимлари жорий этилади;
  • Тошкент шаҳар гидрометеорология бошқармаси ташкил этилади.

 

2021 йил 1 январдан бошлаб:

а) Ўзгидромет ва Метеоинфоком ходимларининг лавозим маошларини ҳисоблашда ЯТС бўйича меҳнатга ҳақ тўлашнинг тасдиқланган разрядлари учун белгиланган тариф коэффициенти 2 баравар оширилган ҳолда қўлланилади;

б) Ўзгидромет ва Метеоинфоком ходимларига соҳада узоқ муддат хизмат қилгани учун қуйидаги миқдорда ойлик устама ҳақ тўланади (белгиланган устамаларни ҳисобга олган ҳолда лавозим маошига нисбатан коэффициентларда):

  • 2 йилдан 5 йилгача – 0,2;
  • 5 йилдан 10 йилгача – 0,3;
  • 10 йилдан 15 йилгача – 0,4;
  • 15 йилдан 20 йилгача – 0,5;
  • 20 йилдан 25 йилгача – 0,6;
  • 25 йилдан ортиқ – 0,7.

 

Соҳада узоқ муддат хизмат қилганлик учун иш ҳақига устама ҳақ олиш ҳуқуқини берадиган меҳнат стажини ҳисоблашда Ўзгидромет ва унинг тизим ташкилотларидаги иш стажи инобатга олинади.

 

Тошкент гидрометеорология коллежи негизида Тошкент гидрометеорология техникуми ташкил этилади, уни Ўзгидромет тизимига ўтказилади. Техникум гидрометеорология соҳасида ўрта бўғин мутахассисларини тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича базавий ўқув муассасаси, метеорология, гидрология, гидрометеорологияда алоқа ва коммуникациялар соҳасида касб-ҳунар таълими бўйича ўқув дастурларини ишлаб чиқиш учун масъул ҳисобланади. Шунингдек, у Жаҳон метеорология ташкилотининг Минтақавий ўқув маркази функцияларини бажаради. Техникумда кадрлар тайёрлаш - давлат буюртмаси ва тўлов-шартнома асосида.

 

Шунингдек, техникумда ФВВ, Мудофаа вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Ўзгидрометда гидрометеорология, хавфли гидрометеорологик ҳодисалардан огоҳлантириш ва уларнинг олдини олиш, авиацияга метеорологик хизмат кўрсатиш ва атроф табиий муҳит ифлосланиши мониторинги соҳасида фаолият юритувчи ходимларнинг малакаси оширилади.

 

2021/2022 ўқув йилидан бошлаб Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида Гидрометеорология факультетини ташкил этилади.

 

Шунингдек, ҳужжат билан:

  • “Гидрометеорология фаолияти тўғрисида”ги ва “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган гидрометеоролог” унвонини таъсис этиш тўғрисида”ги қонунлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш;
  • Ўзгидрометда маълумотларни узатиш ягона корпоратив тизимини ташкил этиш орқали гидрометеорологик ахборот ва сунъий йўлдош маълумотлари ягона телекоммуникация тармоғини яратиш назарда тутилган.

 

Эльмира Сиразиева.