Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Таъсисчи олдидаги қарздорлик суммасини учинчи шахсга тўлаш мумкинми Кадастр расмийлаштирилмаган бўлса, мол-мулк солиғини тўлаш керакми Фойда солиғи ҳисоб-китобида харажатларни моддалар бўйича қандай акс эттириш керак

Ўзини ўзи банд қилган шахслар фаолияти рўйхати қисқаради

28.03.2025

Рус тилида ўқиш

Президентнинг 19.03.2025 йилдаги ПФ-50-сон Фармони билан 2026 йил 1 январдан ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият (ишлар ва хизматлар) турларининг янгиланган рўйхати тасдиқланди.

 

Ҳужжат тадбиркорлик субъектларининг йириклашувини рағбатлантиришга қаратилган.

 

Ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият (ишлар, хизматлар) турларининг амалдаги рўйхати Президентнинг 08.06.2020 йилдаги "Тадбиркорлик фаолияти ва ўзини ўзи банд қилишни давлат томонидан тартибга солишни соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4742-сон қарори билан тасдиқланган эди.

 

Ҳозирги вақтда ушбу рўйхат 104 бандни ўз ичига олади. Фармонга мувофиқ, рўйхат 72 бандгача қисқартирилади. Ундан чакана савдо, сартарошлик ва косметология хизматлари, фото ва видеотасвирга олиш, қандолат маҳсулотлари, салатлар ва тузланган маҳсулотлар, ичимликлар тайёрлаш, гид хизматлари, копирайтинг, таржимонлик, риэлторлик хизматлари, автотранспортни таъмирлаш, ёғоч ўймакорлиги, бижутерия, галантерея маҳсулотлари ишлаб чиқариш, уйда репетиторлик, тўгараклар олиб бориш ва бошқалар чиқарилган.

 

Ушбу фаолият турлари билан ишни давом эттириш учун ўзини ўзи банд қилган шахсларга якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтиш зарур бўлади.

 

Янгиланган рўйхатга (Фармоннинг 2-иловасида давлат тилида мавжуд) янги фаолият тури - маркетплейсларда товарлар ва хизматларни сотиш киритилган.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 25.03.2025 йил кучга кирди. 

 

Лола Абдуазимова