Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари кўринишидаги моддий ёрдам: ҚҚС қачон юзага келади ва чегирма ҳуқуқи қачон йўқотилади Таъсисчилар чиқиб кетишида олинган асосий воситалар қандай ҳисобга олинади – Buxgalter Pro Таъсисчилар чиқиб кетишида олинган асосий воситалар қандай ҳисобга олинади – Buxgalter Pro

Вақтинчалик иншоотлар хавфсизлиги бўйича талаблар ишлаб чиқилди

08.04.2026

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг қарори (03.04.2026 й. АВ рўйхат рақами 3805-сон) билан Очиқ майдонларда ўрнатиладиган монитор, саҳна, сунъий арча ва бошқа вақтинчалик иншоотларни ўрнатиш, монтаж қилиш ва улардан хавфсиз фойдаланиш қоидалари тасдиқланди.

 

Вақтинчалик иншоотлар фақат малакали мутахассислар томонидан лойиҳа ҳужжатлари асосида ўрнатилиши шарт.

 

Вақтинчалик иншоотларга қўйиладиган асосий талаблар қаторига фавқулодда вазиятларга, жумладан шамол, ёмғир ва зилзилаларга чидамлилик киради.

 

Шунингдек, қоидаларда ташриф буюрувчилар учун ўриндиқлар билан жиҳозланган иншоотларга нисбатан меъёрлар белгиланган.

 

Вақтинчалик иншоотлар учун ҳам эвакуация чиқиш жойлари бўлиши шарт. Объектнинг конструкцияси фавқулодда вазиятларда хавфсиз ҳаракатланиш ва тез чиқиб кетиш имкониятини таъминлаши шарт.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 05.05.2026 йилдан кучга киради.

Лола Абдуазимова


.

Валюталар курси

2026-10-10
  • USD:11897.90 (+0.00) сум
  • EUR:13336.36 (+0.00) сум
  • RUB:140.18 (+0.00) сум