Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллий антидопинг агентлиги штатини кенгайтиради

09.04.2021

Рус тилида ўқиш

Президентнинг 07.04.2021 йилдаги “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллий антидопинг агентлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. 

 

Қарор билан Вазирлар Маҳкамаси, Молия вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллий антидопинг агентлиги (кейинги ўринларда - Агентлик) ва Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасининг:

  • Агентлик бошқарув ходимларининг чекланган сонини 2 бараварга кўпайтириш;
  • 2021 йил 1 апрелдан бошлаб Ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлашнинг тасдиқланган разрядларига кўра Агентлик ходимларининг лавозим маошларини белгилашда тариф коэффициентларини (1,5 баравар миқдорда) қўллаш;
  • Агентлик бош директорини мақоми, меҳнатга ҳақ тўлаш, моддий рағбатлантириш ва тиббий хизмат кўрсатиш шартларига кўра вазирнинг биринчи ўринбосарига тенглаштириш тўғрисидаги таклифлари маъқулланди.

 

Агентликнинг янгиланган тузилмаси тасдиқланди. Бош директорга Агентликнинг тасдиқланган тузилмасига ходимларнинг белгиланган умумий чекланган сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилди.

 

Агентликка:

 а) Бутунжаҳон допингга қарши агентлигининг талабларидан келиб чиқиб бир ой муддатда:

  • тақиқланган моддалардан фойдаланиш борасида спортчиларнинг ариза ва ҳужжатларини ўрганиб, хулоса чиқариш билан шуғулланадиган Терапевтик истисно бўйича комиссия;
  • антидопинг қоидалари бузилиши ҳолатларини ўрганиб, қарор чиқариш билан шуғулланадиган Ахлоқ бўйича комиссия;
  • Терапевтик истисно бўйича комиссия хулосаси ва Ахлоқ бўйича комиссия қароридан норози томоннинг аризасини ўрганиб, қарор чиқариш билан шуғулланадиган Апелляция бўйича комиссия фаолиятларини самарали ташкил қилиш, уларни малакали мутахассислар билан тўлдириш чораларини кўриш;

б) икки ҳафта муддатда ушбу қарорнинг мазмун-моҳиятини Бутунжаҳон допингга қарши агентлигига етказиш чораларини кўриш топширилди.

 

Молия вазирлигига:

  • Агентлик марказий аппарати учун 2 та махсус автотранспорт воситасини харид қилиш ва сақлаш учун лимит ажратиш;
  • ушбу қарор ижросини таъминлаш юзасидан Агентлик харажатлари учун асосланган ҳисоб-китоблар бўйича 2021 йилги Давлат бюджети параметрлари доирасида маблағ ажратсин ва 2022 йилдан бошлаб зарур бюджет маблағларини назарда тутиш топширилди.

 

Вазирлар Маҳкамасига бир ҳафта муддатда Агентликни зарур шарт-шароитларга эга бўлган бинога жойлаштириш чораларини кўриш топширилди.

 

Ҳужжат 07.04.2021 йилда “Халқ сўзи” газетасида эълон қилинган.

 

Баҳодир Бухорий.


Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16