Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Бизнес вакиллари ушланган автомобилларни сақлаш хизматини кўрсатиш ҳуқуқини қандай олиши мумкин Эҳтиёт бўлинг, қарздорлар: Божхона қўмитаси экспортчиларни қандай ҳимоя қилади 2026 йилнинг III чораги якунлари бўйича кимлар Миллий статистика қўмитасининг диққат марказига тушди 2026 йилнинг III чораги якунлари бўйича кимлар Миллий статистика қўмитасининг диққат марказига тушди

Вазирлар Маҳкамасининг маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими нима билан шуғулланади

07.05.2022

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 05.05.2022 йилдаги 235-сон қарори билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш масалалари бўлими тўғрисидаги низом тасдиқланди.

 

Ҳужжат бўлимнинг асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари ва масъулиятини, шунингдек, унинг фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди. Бўлим фаолияти Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги фаолияти бўйича Вазирлар Маҳкамасини, унинг аппаратини ахборот-таҳлилий таъминлашга йўналтирилган.

 

Бўлимнинг асосий вазифалари:

  • соҳадаги ислоҳотларнинг амалга оширилишини тизимли ҳамда комплекс ўрганишни ташкил этиш;
  • маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш соҳасида қонунлар, Президентнинг фармонлари, қарорлари, буйруқлар, баённомалар ва йўриқномалар, “йўл хариталари”, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари бажарилишини назорат қилиш;
  • маҳалла ва нуронийлар масалалари бўйича давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини мувофиқлаштириш;
  • фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари иш фаолияти самарадорлигини сифат жиҳатидан янгилаш, уларни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш чораларини ташкил қилиш;
  • кексаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг турмуш даражаси ва ижтимоий фаоллигини янада ошириш ва бошқалар.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 06.05.2022 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.