Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Тошкентда фаолият туринингиз учун қандай минимал ижара тўловлари ставкаларини қўллаш керакФойда солиғи ҳисоб-китоби қандай тузилиши керак Ер солиғини тўлаш ва ҳисоботлар тақдим этиш тартибиҚандай тўловлар меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадларга киради

Вилоятларда тери-таносил диспансерлари қурилади

10.08.2017

 

Вазирлар Маҳкамасининг 31.07.2017 йилдаги 563-сон қарори билан  2017-2021 йилларда дерматовенерология хизматини янада ривожлантириш чора-тадбирлари дастури маъқулланди. 

 

Унинг асосий йўналишлари:

  • дерматовенерология ва тиббий косметология соҳасида тиббий хизмат кўрсатиш сифатини оширишга қаратилган норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш;
  • дерматовенерологик касалликлар ва уларнинг асоратларини профилактика қилиш ва барвақт аниқлаш чора-тадбирларини такомиллаштириш;
  • аҳолининг дерматовенерологик касалликларни ташхислаш ва даволашнинг замонавий юқори технологияли услубларидан фойдаланиш имкониятларини яхшилаш;
  • кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш, дерматовенерология ва тиббий косметология соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш;
  • дерматовенерология хизмати муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш.

 

Дастур доирасида Қашқадарё, Навоий, Сирдарё тери-таносил диспансерлари ҳамда Шаҳрисабз вилоят тери-таносил касалхонасининг қурилиши кўзда тутилган. Яна 11 та шундай объектлар реконструкция қилинади ва 1 таси капитал таъмирланади.

 

Дастурни молиялаштиришнинг умумий ҳажми – 57,6 млрд сўм ва 6 млн АҚШ доллари.

 

Шу билан бирга келгуси йилда қуйидагилар ташкил этилади:

 

1 – вилоят марказларидан узоқда жойлашган аҳолини тўлиқ қамраб олишни ҳисобга олган ҳолда Бекобод шаҳри, Денов, Тўрткўл ва Янгиқўрғон туманларида туманлараро тери-таносил касалликлари диспансери.

 

2 – Республика ихтисослаштирилган дерматология ва венерология илмий-амалий тиббиёт маркази таркибидаги дерматовенерология ва тиббий косметология экспериментал илмий лабораторияси.

 

У мазкур соҳада замонавий илмий ютуқларни ривожлантириш ва татбиқ этиш, эпидемиологик ҳолат мониторинги ҳамда дерматологик касалликлар ва уларнинг асоратларини профилактика қилишнинг самарали дастурларини ишлаб чиқиш бўйича мувофиқлаштириш-услубий ишлар билан шуғулланади.


Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин. 

 Олег Заманов,

 экспертимиз.

 

 

 

.

Валюталар курси

2025-05-08
  • USD:12910.15 (+0.00) сум
  • EUR:14660.77 (+0.00) сум
  • RUB:159.78 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг