Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
2026 йил 1 мартдан бошлаб яшаш манзили ва онлайн рўйхатдан ўтган шахслар ҳақидаги маълумотларни қандай ўзгартириш мумкин Импорт қилишда воситачида қандай солиқ оқибатлари юзага келади Амалдаги муддатсиз мораторий даврида қум ва шағал қазиб олишга рухсат берилган жойлар Амалдаги муддатсиз мораторий даврида қум ва шағал қазиб олишга рухсат берилган жойлар

Ягона ижтимоий реестр ишга туширилди: оилаларни қўллаб-қувватлаш янада манзиллироқ бўлади

03.02.2026

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 02.02.2026 йилдаги "Ижтимоий реестрга киритилган оилаларни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги 35-сон қарори қабул қилинди.

 

Президентнинг 26.12.2025 йилдаги ПФ-258-сон Фармонига мувофиқ, 2026 йил 1 февралдан бошлаб "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ва Камбағал оилалар реестри негизида Ягона ижтимоий реестр фаолият юритади.

 

Ижтимоий реестр "Ягона миллий ижтимоий ҳимоя" АТда юритилади, у ижтимоий ёрдам кўрсатиладиган оилаларни (шахсларни) аниқлаш ва уларнинг ижтимоий-иқтисодий аҳволини баҳолаш вазифаларини бажаради. Ижтимоий реестрда улар "давлат таъминотидаги оила" "камбағал оила" ва "камбағаллик чегарасидаги оила" тоифаларига ажратилган.

 

Ҳужжат билан қуйидаги тартиблар тўғрисидаги низомлар тасдиқланди:

 Ижтимоий реестрни юритиш;

• Ижтимоий реестрга киритилган оилалар учун индивидуал режа тузиш ва унинг ижросини таъминлаш;

• Ижтимоий реестрга киритилган оилаларга болалар нафақалари ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш;

• Туман (шаҳар) ҳокимликларидаги низоларни ҳал этиш бўйича апелляция кенгашлари фаолияти.

 

Ҳужжатга кўра, 2026 йил 1 февралга қадар "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" АТ орқали болалар нафақаси ва моддий ёрдам олувчи "яшил" тоифадаги оилалар ҳамда Камбағал оилалар реестрига киритилган оилаларнинг ижтимоий-иқтисодий мақоми автоматик тарзда "Ягона миллий ижтимоий ҳимоя" АТга ўтказилади.

 

Бунда Ижтимоий реестрга киритиш мезонларига жавоб берадиган оилалар унга қўшимча ариза бермасдан ўтказилади.

 

Ижтимоий реестрга киритилган оилалар учун индивидуал режаларни амалга ошириш туман (шаҳар) ҳокимлари фаолияти самарадорлигининг энг муҳим кўрсаткичларидан бири сифатида ҳисобга олинади.

 

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги фуқароларни ижтимоий реестрга киритиш ёки чиқариш билан боғлиқ тартиб-таомиллар натижалари тўғрисидаги маълумотларни уларнинг мобил телефонларига бепул қисқа СМС-хабарлар юбориш орқали тақдим этади.

 

Шунингдек, қуйидагилар тасдиқланди:

"Ягона миллий ижтимоий ҳимоя" ахборот тизимида идоралараро электрон ахборот алмашинуви доирасидаги маълумотлар;

• Ижтимоий реестрга киритилган оилаларга кўрсатиладиган давлат ижтимоий қўллаб-қувватлаш чоралари;

• давлат ижтимоий қўллаб-қувватлаш чоралари доирасида "Рақамли ҳукумат" тизимининг Идоралараро интеграциялашув платформаси орқали "Ягона миллий ижтимоий ҳимоя" АТга тақдим этиладиган маълумотлар тўпламлари.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 02.02.2026 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова

 


Валюталар курси

2026-02-04
  • USD:12258.38 (+0.00) сум
  • EUR:14455.08 (+0.00) сум
  • RUB:159.49 (+0.00) сум