Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Яна 3 идора жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашади

13.07.2015

Вазирлар Маҳкамасининг 3.07.2015 йилдаги 180-сон қарори билан жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича миллий тизимининг такомиллаштирилиши муносабати билан Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилди.

 

Махсус ваколатли давлат органи билан биргаликда қуйидаги идоралар жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди:

 

-Молия вазирлиги – суғурталовчилар ва суғурта воситачилари, лизинг хизматлари кўрсатувчи ташкилотлар (банк ва бошқа кредит ташкилотлари бундан мустасно), лотерея ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинлар ташкилотчилари ҳамда аудиторлик ташкилотлари учун;

 

- Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази – қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчилари учун (банклар ва суғурталовчилар бундан мустасно);

 

- Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси – биржалар аъзолари ва риэлторлик ташкилотлари учун.

 

Кўрсатилган вазирликлар ва идоралар қоидаларга риоя қилинишини мониторинг ва назорат қилиш ҳамда текширишни амалга оширади, қонун бузилишлари аниқланган тақдирда эса қонунчиликда ўрнатилган тартибда тегишли чоралар кўришга ҳақли бўлади.

 

«Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида янги» шарҳини бизнинг эксперт-юристимиз 

Елена ЕРМОХИНА тайёрлади.

Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16