Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Яна 3 та олий ўқув юртида сиртқи бўлим очилади

01.02.2018


Вазирлар Маҳкамасининг “Архитектура ва қурилиш соҳасидаги олий таълим муассасаларида сиртқи (махсус сиртқи) таълимни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигига ҳавола билан ЎзА хабар беради.

 

Қарорга асосан 2018/2019 ўқув йилидан бошлаб Тошкент архитектура-қурилиш институти, Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти ва Наманган муҳандислик-қурилиш институтида сиртқи бўлим очилади.

 

Мазкур сиртқи бўлим абитуриентларига махсус талаблар қўйилади. Улар қуйидагиларга эга бўлишлари керак:

  • архитектура ва қурилиш соҳасидаги ёки турдош таълим йўналиши бўйича ўрта махсус, касб-ҳунар маълумоти;
  • таълим йўналишига мувофиқ соҳа, касб, лавозимларда камида 3 йиллик амалий иш стажи;
  • Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси томонидан берилган тавсиянома.

 

Бунда абитуриентлар тест синовлари ва (ёки) касбий (ижодий) имтиҳондан ўтадилар. Ўқиш тўлов-контракт асосида ташкил этилади.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни, шарҳлар ва у билан боғлиқ бошқа қонун ҳужжатларига ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

 

Самир Латипов.

 

kadrovik.uz

Валюталар курси

2024-05-16
  • USD:12727.96 (+0.00) сум
  • EUR:13781.84 (+0.00) сум
  • RUB:139.46 (+0.00) сум