Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Қандай қилиб таъсисчи директорни асоссиз хизмат сафарлари учун жавобгарликка тортиши мумкин Ер солиғи бўйича шакллантирилмаган ҳисобот учун жарималар бўлмайди, лекин пеня бўладими? Ходимга иш вақтини қандай белгилаш керак

Яна бир гувоҳнома – ЯИДХП ва "Лицензия" тизими орқали

29.11.2024

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 26.11.2024 йилдаги " Maxcyc электрон тизим орқали рухсат этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларни бериш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари тизимлаштирилиши муносабати билан Вазирлар Маҳкамасининг “Халқаро йўлларда ташиш дафтарчасини қўллаган ҳолда юкларни халқаро ташиш соҳасидаги айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида” 2021 йил 2 декабрдаги 727-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ВМҚ-787-сон қарори қабул қилинди. 

 

Автотранспорт воситасига божхона пломбалари ва муҳрлари остида юкларни халқаро ташишга  қўйиш тўғрисидаги гувоҳномани бериш, амал қилишини тугатиш, бекор қилиш ёки амал қилиш муддатини узайтириш жараёнларига оид ахборот тизими ишга туширилиши муносабати билан гувоҳноманинг қоғоз нусхасини талаб қилиш қоидаси бекор қилинмоқда.

 

Шунингдек, ЯИДХП ва "Лицензия" ахборот тизими орқали гувоҳнома олиш механизмлари жорий этилмоқда.

 

Ҳужжат билан гувоҳномани бериш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламенти ва тегишли хизмат паспорти тасдиқланган.

 

Гувоҳнома шакли билан бу ерда танишиш мумкин.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 2024 йил 27 ноябрдан кучга кирди.

 

Собир Нурбердиев

 


.

Валюталар курси

2025-01-21
  • USD:12975.09 (+0.00) сум
  • EUR:13373.43 (+0.00) сум
  • RUB:127.63 (+0.00) сум