Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Янги Ёнғин хавфсизлиги қоидалари кучга кирди

26.10.2020

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 20.10.2020 йилдаги 649-сон қарори билан Ёнғин хавфсизлиги қоидалари тасдиқланди.

 

Президентнинг 19.05.2020 йилдаги ПФ-5997-сон Фармонига мувофиқ қоидалар юқори юридик кучга эга бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар шаклига келтирилди.

 

Қабул қилинган ҳужжатда одамларнинг ҳаёти ва соғлиғи, юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулкини, атроф табиий муҳитни ёнғинлардан ҳимоя қилиш юзасидан умумий ёнғин хавфсизлиги талаблари назарда тутилган.

 

Қоидаларда ёнғин келиб чиқиши мумкин бўлган ишларни амалга оширишда ҳамда муҳандислик асбоб-ускуналаридан фойдаланишда ёнғин хавфсизлиги талаблари белгиланган. Уларда ишлаб чиқариш, ижтимоий, қишлоқ хўжалиги, қурилиш ва бошқа соҳалардаги объектлар ҳамда маъмурий бинолар учун ёнғин хавфсизлиги талаблари қайд этилган.

 

Қоидаларга мувофиқ фавқулодда давлат аҳамиятига эга бўлган йирик ижтимоий-маданий объектларда ёнғин-техник комиссияси тузилиши, шунингдек объектнинг ёнғин хавфсизлиги паспорти ишлаб чиқилиши лозим.

 

Бино ва иншоотлар ўртасидаги ёнғинга қарши оралиқ майдонлардан материаллар, ускуналар ва идишлар қўйиладиган омбор сифатида, транспорт воситаларининг тўхташ жойлари учун, бино ва иншоотларни қуриш учун фойдаланишга рухсат этилмайди.

 

1 000 минг нафар ва ундан ортиқ одам сиғимига эга бўлган муассасаларда энг яқин ёнғин-қутқарув бўлинмаси билан тўғрисидан-тўғри телефон алоқаси ўрнатилиши керак.

 

Қоидаларда қуйидагиларда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича талаблар белгиланмаган:

• ўрмон хўжалиги ҳудудларида;

• кон қазилма ва шахта иншоотларида;

• портловчи материаллар ишлаб чиқарилаётганда, ташилаётганда, сақланаётганда, улардан фойдаланилаётганда ва улар утилизация қилинаётганда;

• саноат учун мўлжалланган портловчи материаллардан фойдаланилган ҳолда портлатиш ишларини олиб борувчи ташкилотларда;

• ҳаво, темир йўл, автомобиль транспорти ҳамда электр транспортида.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 21.10.2020 йилдан кучга кирди. 

 

Лола Абдуазимова.


Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16