Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
1 сентябрдан бошлаб МҲЭКМ ва БҲМнинг ўзгариши иш ҳақини ҳисоблашга қандай таъсир кўрсатади Янгича муддатли тўлов: савдо корхоналари учун нималар ўзгаради Таълимга оид хизматларга (таълим олиш хизматларига) оид ЖШДС бўйича имтиёз қандай қўлланилади – Buxgalter Pro

Янги қоидалар асосида муддатли тўловга сотиш

18.08.2026

Рус тилида ўқиш

Президентнинг 14.08.2026 йилдаги ПҚ-294-сон қарори билан аҳолига муддатли тўлов хизматлари кўрсатилишини такомиллаштириш чора-тадбирлари белгиланди.

 

Мақсадлар:

  • муддатли тўлов хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш;
  • аҳолининг қарз юки даражасининг ҳаддан ташқари ва яширин ўсишига йўл қўймаслик;
  • муддатли тўлов хизматларини кўрсатишда молиявий технологиялардан кенг фойдаланишни жорий этиш.

 

Муддатли тўлов хизматларини тартибга солиш чора-тадбирлари 

 

2027 йил 1 январдан бошлаб муддатли тўлов хизматлари операторлари фаолияти ташкил этилади. Бунда сотувчига товарлар (ишлар, хизматлар) қийматини жисмоний шахс (истеъмолчи) ўрнига юридик шахс томонидан тўланиши муддатли тўлов хизмати ҳисобланади. У кейинчалик истеъмолчи томонидан тўланган суммани ҳисобланган воситачилик ҳақи (устама) билан бирга муддатли тўлов шартлари асосида қоплашни назарда тутади (сотувчи томонидан истеъмолчига тўғридан-тўғри реализация қилиш ҳоллари бундан мустасно).

 

Муддатли тўлов хизматларини кўрсатиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи юридик шахслар муддатли тўлов хизматлари операторлари деб эътироф этилади (банклар ва микромолия ташкилотлари бундан мустасно).

 

Муддатли тўлов хизматларини кўрсатиш бўйича фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқи юридик шахс Марказий банк томонидан шакллантириладиган тегишли Реестрга киритилганидан кейин юзага келади.

 

Кўчмас мулк, шунингдек қонунчиликка мувофиқ муомаладан чиқарилган ёхуд муомалада бўлиши чекланган бошқа мулк муддатли тўлов хизмати объекти бўлиши мумкин эмас.

 

Муддатли тўлов хизматларини кўрсатиш шартномаларига қўйиладиган талаблар:

  • муддатли тўлов хизматлари объектининг қиймати БҲМнинг 250 бараваридан ошмаслиги керак;
  • муддатли тўлов хизмати операторининг комиссия (устама) тўловлари ва товар (иш, хизматлар)нинг якуний қийматига киритиладиган бошқа тўловлар алоҳида кўрсатилади;
  • муддатли тўлов хизмати бўйича асосий қарздан ташқари барча тўловлар, шу жумладан, воситачилик ҳақлари, неустойка (жарима, пеня), жавобгарлик бошқа чоралари йиғиндиси йилига муддатли тўлов миқдорининг ярмидан кўпини ташкил этмаслиги керак;
  • истеъмолчи муддатли тўлов хизмати суммасини исталган вақтда (тўлиқ ёки қисман) қўшимча жарима, пеня ва комиссияларсиз муддатидан олдин сўндириш ҳуқуқига эга бўлиши;
  • муддатли тўлов хизмати шартномаси бўйича истеъмолчи мажбуриятининг энг кўп муддати шартнома тузилган кундан бошлаб 12 ойдан ошмаслиги керак. Бунда сотиб олинган товар (иш, хизмат)лар ҳақини 12 ойдан ортиқ муддатга бўлиб-бўлиб тўлашни назарда тутувчи шартнома истеъмол кредити шартномаси деб эътироф этилади.

 

Муддатли тўлов хизмати операторига молиявий истеъмол кредитларини ажратиш ҳамда жисмоний шахслардан пул маблағларини жалб қилиш (облигациялар чиқариш бундан мустасно) тақиқланади.

 

Улар Марказий банкнинг тартибга солиш ва назорат қилишни амалга оширишга оид пруденциал норматив ва талабларига риоя қилишлари, шунингдек мижозларни рақамли идентификация ва верификация қилишлари шарт.

 

Чорак якуни бўйича товар (ишларни, хизмат)ларни реализация қилиш айланмаси 500 млн сўмдан ошган ва унда бўлиб-бўлиб тўлаш хизмати улуши 50% ва ундан юқори қисмни ташкил этган товар истеъмол кредити берувчи ташкилотлар (ишлаб чиқариш корхоналари бундан мустасно):

  • ҳисоб рўйхатидан ўтиши ва Реестрга кириши;
  • муддатли тўлов хизмати операторларига мазкур қарор билан белгиланган талабларга риоя қилиши шарт.

 

2027 йил 1 январдан бошлаб товар истеъмол кредитини тақдим этувчи ташкилотлар қиймати БҲМнинг 3 бараваригача бўлган товар истеъмол кредити шартномалари ва уларнинг ижро этилиши ҳолати ҳақидаги маълумотларни кредит бюроларига тақдим этиши талаб этилмайди.

 

Ҳужжат Қонунчилик маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 17.08.2026 йилдан кучга кирди. 

 

Лола Абдуазимова