Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Янги таҳрирдаги Конституция кучга кирди

03.05.2023

Рус тилида ўқиш

01.05.2023 йилдаги “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Конституциявий қонун 2023 йил 30 апрель куни ўтказилган  Ўзбекистон Республикаси референдумида умумхалқ овоз бериш орқали қабул қилинган.

 

Қонунга асосан 1992 йил 8 декабрда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди, унинг янги таҳрири тасдиқланди.

 

Конституциявий Қонун референдум якунлари Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси томонидан расмий эълон қилинган кундан эътиборан 2023 йил 1 майда кучга кирди.

 

Конституция нормалари тегишли қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинишидан ёки мавжудлигидан қатъи назар, тўғридан-тўғри амал қилади.

 

Амалдаги чақириқ Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенати ушбу Конституциявий Қонун кучга кирган пайтдан эътиборан ўз фаолиятини янги таҳрирдаги Конституцияда белгиланган ваколатларга мувофиқ амалга оширади.

 

Конституциянинг 92-моддаси учинчи қисмининг Олий Мажлис Сенатининг сайланадиган (тайинланадиган) аъзолари сонини белгиловчи қоидалари 2024 йилда навбатдаги чақириқдаги Сенат шакллантирилиши бошланганидан амалга киритилади.

 

Конституциянинг 120-моддаси учинчи қисми вилоят, туман, шаҳар ҳокими лавозимини эгаллаб турган шахс бир вақтнинг ўзида халқ депутатлари Кенгаши раиси лавозимини эгаллаши мумкин эмаслигини назарда тутади. Маҳаллий вакиллик ва ижро этувчи давлат ҳокимияти органлари фаолиятининг изчиллиги ҳамда узлуксизлигини таъминлаш учун ушбу норма:

  • вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар вакиллик ва ижро этувчи давлат ҳокимияти органларига нисбатан – 2024 йилда халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари депутатларининг навбатдаги сайловлари якунлари бўйича;
  • туман ҳамда шаҳар вакиллик ва ижро этувчи давлат ҳокимияти органларига нисбатан – 2026 йил 1 январдан эътиборан амалга киритилади.


Вазирлар Маҳкамасига қонунчиликни Конституцияга мувофиқлаштириш бўйича чора-тадбирлар дастурини икки ойлик муддатда ишлаб чиқиш топширилди.

 

Ҳужжатлар Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 01.05.2023 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.