Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

“Янги Ўзбекистон – рақобатбардош маҳсулотлар юрти” дастури маъқулланди

03.10.2022

Рус тилида ўқиш

Президентнинг 30.09.2022 йилдаги “Тадбиркорлик субъектларининг экспорт салоҳиятини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди. Ҳужжат ЎзАда эълон қилинган.

 

Президентнинг 2022 йил 28 январдаги “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги ПФ–60-сон Фармони ҳамда Президентнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқотида белгиланган вазифаларни амалга ошириш, шунингдек, экспорт фаолиятини қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида 2022 йилнинг 1 ноябридан бошлаб:

  • бир экспорт шартномаси доирасида келиб тушмаган валюта суммаси экспортга юкланган жами маҳсулот нархининг 5%идан ошмаган тақдирда муддати ўтган дебитор қарздорлик ҳисобланмайди ва тадбиркорлик субъектига нисбатан жарима қўлланилмайди;
  • экспорт қилувчи ташкилотларга фойда солиғи ва айланмадан олинадиган солиқ бўйича солиқ солинадиган базани камайтириш кўринишидаги имтиёзлар товарлар (ишлар, хизматлар)ни реализация қилишдан тушган умумий тушумдаги экспорт ҳажмининг улушидан қатъи назар қўлланилади;
    • қуйидагилар экспортига рухсат берилади:

    Наименование

    Код по ТН ВЭД

    қовун

    1207 70 000 0

    канакунжут

    1207 30 000 0

    хантал

    1207 50 100 0

    1207 50 900 0

    махсар уруғлари

    1207 60 000 0

     

    Экспортчи корхоналарни очиқ танлов орқали саралаб, уларни етакчи экспортёрларга айлантириш ва ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича “Янги Ўзбекистон – рақобатбардош маҳсулотлар юрти” дастури маъқулланди.

     

    Бунда, экспортчи корхоналарни саралаб олиш қуйидаги мезонлар асосида амалга оширилади:

    • экспортчи корхоналар юридик шахс сифатида рўйхатдан ўтган ҳамда камида сўнгги икки йил давомида фаолият юритаётган бўлиши;
    • охирги 12 ой мобайнида экспорт қилинган тайёр маҳсулот суммаси 1 млн АҚШ долларидан ортиқ бўлиши;
    • умумий тушум ҳажмида экспортдан тушум улуши 30%дан юқори бўлиши;
    • экспортга чиқарилаётган тайёр маҳсулотлар тури 2 тадан ортиқ бўлиши;
    • охирги 12 ой мобайнида экспорт географияси, қўшни давлатларни инобатга олмаган ҳолда, 2 та мамлакатдан ортиқ бўлиши;
    • охирги 12 ой мобайнида амалга оширилган экспорт ҳажмида муддати ўтган дебитор қарздорликнинг улуши 5%дан кам бўлиши.

     

    Корхоналар рўйхатининг  онлайн тартибда автоматик тарзда рейтинг асосида шакллантирилиши ва ҳар 6 ой мобайнида янгилаб борилишини Экспорт қилувчиларни қўллаб-қувватлаш ягона порталида (www.exportportali.uz) амалга оширилади.

     

    Дастурнинг босқичма-босқич экспортчи корхоналарни қўшимча қўллаб-қувватлаш ва уларни рағбатлантириш орқали амалга оширилади:

    • рейтинг асосида биринчи босқичда - 50 та;
    • 2023 йил 1 январдан бошлаб - 100 та;
    • 2023 йил 1 июлдан бошлаб - 200 та.

     

    Дастурга киритилган экспортчи корхоналар:

    • экспорт ва унга тенглаштирилган операцияларни амалга оширганда ноль даражали ҚҚС ставкаси қўлланилиши натижасида ҳосил бўлган солиқнинг ошиб кетган қисми корхоналарнинг мурожаатига асосан тезлаштирилган тартибда 7 кун ичида тўлиқ қайтариб берилади;
    • айланма маблағларини тўлдириш учун кредит олишида тижорат банкларига экспорт шартномаларини гаров таъминоти сифатида қабул қилиш тавсия этилади;
    • Экспортни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан экспортолди ва экспорт билан боғлиқ савдо операцияларини молиялаштириши учун охирги 12 ой мобайнида амалга оширилган экспорт ҳажмидан келиб чиққан ҳолда:
      • экспорт ҳажми 1 млн доллардан 5 млн долларгача бўлганда – 1 млн долларгача;
      • экспорт ҳажми 5 млн доллардан 10 млн долларгача бўлганда – 2 млн долларгача;
      • экспорт ҳажми 10 млн доллардан 15 млн долларгача бўлганда – 3 млн долларгача;
      • экспорт ҳажми 15 млн доллардан 20 млн долларгача бўлганда – 4 млн долларгача;
      • экспорт ҳажми 20 млн доллардан ортиқ бўлганда – 5 млн долларгача миқдорларда молиявий ресурслар ажратилади;
      • битта халқаро стандартни жорий қилиш ва сертификатни олиши учун уларга 30 минг АҚШ долларидан кўп бўлмаган миқдорда молиявий ёрдам тақдим этилади;
      • бизнес жараёнлар, экспорт ҳажмини ошириш ва маркетинг тадқиқотларини амалга ошириши учун хорижий маслаҳатчилар жалб қилинади.

     

    Ташқи савдо, инвестициялар, маҳаллий саноатни ривожлантириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссиясига Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда 2022 йил 1 ноябрга қадар республиканинг ҳар бир ҳудудидан энг салоҳиятли 100 та маҳаллий корхонанинг ташқи бозорларга чиқишига йўл очиб бериш мақсадида “тадбиркордан – экспортёргача” тамойили асосида чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиб тасдиқлаш ҳамда унинг ижросини назорат қилиб бориш топширилди.

     

    Лола Абдуазимова.


Валюталар курси

2024-04-18
  • USD:12694.96 (+0.00) сум
  • EUR:13508.71 (+0.00) сум
  • RUB:134.66 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16