Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

«Яшил энергия» соҳаси қандай тартибга солинади

16.01.2024

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 08.01.2024 й. 13-сон «Қайта тикланувчи энергия манбалари асосида энергия таъминотини ташкил этиш соҳасини тартибга солиш ва ривожлантириш тўғрисида»ги  қарори қабул қилинди.

 

Президентнинг 16.02.2023 й. ПҚ-57-сон «2023 йилда қайта тикланувчи энергия манбаларини ва энергия тежовчи технологияларни жорий этишни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ 2023 йил 1 майдан бошлаб янги кўп қаватли уйлар қурилишини лойиҳалаштиришда уларнинг томлари бўш қисмининг камида 50 фоизида қуёш панелларини ўрнатиш талаби жорий қилинди.

 

2024 йилда 765 та кўп қаватли уйларда умумий қуввати 15,3 МВт бўлган қуёш панеллари ўрнатилади.

 

Божхона қўмитасига 2024 йил 1 февралга қадар «Яшил энергия» ахборот тизимини тўлиқ функционал режимида ишга тушириш ва белгиланган тартибда Энергетика вазирлигига ўтказишни таъминлаш топширилди.

 

Қайта тикланувчи энергия манбалари ва уларнинг асбоб-ускуналари, хом ашё, бутловчи ва эҳтиёт қисмларини импорт қилишда божхона тўловларини 120 кун  муддатга тўлашни фоизлар ундирилмаган ҳолда кечиктириб тўлаш белгиланган.

 

2024 йил 1 мартдан бошлаб техник ҳужжатларида ёки маркировкасида қуёш элементларининг сифат кўрсаткичларини ифодаловчи  «А», «Б», «C» ва «Т» тегишли  синфи тўғрисидаги маълумотлар мавжуд  бўлмаган қуёш панелларини четдан олиб кириш тақиқланади.

 

Қуёш панеллари техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлиги тасдиқланиши мажбурий бўлган маҳсулотлар рўйхатига киритилади.

 

Ҳужжат билан «Яшил энергия» ахборот тизимидан фойдаланиш ва унинг узлуксиз ишлашини таъминлаш тартиби белгиланган.

 

«Яшил энергия» («яшил энергетика») ахборот тизими  қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмалари ўрнатилган ва улар томонидан ишлаб чиқарилаётган электр энергияси (қуввати) бўйича маълумотларни масофадан турган ҳолда киритиш ҳамда ўрнатилган қуёш панелларининг реал вақт режимида ҳисобини юритиш орқали мониторинг қилиш имконини беради.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 11.01.2024 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова

 


Валюталар курси

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум