Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

ЯСТ тўловчилар майдон 1 гектардан ортиқ бўлганда ер солиғи тўлайди

10.01.2018


Бу 29.12.2017 йилдаги ЎРҚ–454-сон Қонун ва Президентнинг 29.12.2017 йилдаги ПҚ–3454-сон қарорида назарда тутилган.

 

Эслатиб ўтамиз, ягона солиқ тўлови (ЯСТ) жами умумбелгиланган солиқлар ва мажбурий ажратмаларнинг ўрнига тўланади (СКнинг 349-моддасида келтирилганлар бундан мустасно).

 

2017 йилгача ЯСТ тўловчилар ер солиғини тўламас эдилар.

 

Бунда ЯСТ тўловчилар (алоҳида тоифадан ташқари) эгаллаб турган ер участкаси майдонидан келиб чиқиб ҳисобланадиган ер солиғининг уч карра миқдоридан кам  бўлмаган ЯСТ тўлашлари шарт. 

 

1.04.2018 йилдан бошлаб мулк, эгалик, фойдаланиш ёки ижара ҳуқуқи асосида ер участкаларига эга бўлган ЯСТ тўловчилари учун белгиланган энг юқори миқдордан ошадиган майдондан ер солиғини тўлаш мажбурияти жорий этилди.

 

Бу - муҳим! Ер солиғини 1 гектардан ортиқ майдонга эга ер участкаларига эга бўлган ЯСТ тўловчилар тўлашлари даркор бўлади.

 

Бир вақтнинг ўзида бундай солиқ тўловчилар учун ягона солиқ тўловининг энг кам миқдорини ҳисобга олган ҳолда ЯСТни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби бекор қилинади. Мазкур тартиб ҳақида батафсил – бу ерда.

 

Ягона солиқ тўлови тўловчилар томонидан ер солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом бир ой муддат ичида Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси томонидан тасдиқланади.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.     

 

Музаффар Мирзағаниев.

 

Валюталар курси

2018-01-16
  • USD:8146.38 (+7.38) сум
  • EUR:9965.47 (+177.51) сум
  • RUB:143.97 (+0.92) сум