Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

ЯТТ томонидан тўланадиган ижтимоий солиқ миқдори камайтирилмоқда

19.06.2023

Рус тилида ўқиш

Президент томонидан 16.06.2023 йилдаги “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига норасмий бандликни қисқартиришга қаратилган ўзгартишлар ва қўшимча киритиш тўғрисида”ги  ЎРҚ-847-сон Қонун имзоланди.

 

ЯТТ билан меҳнат муносабатларида бўлган жисмоний шахслар учун тўланиши лозим бўлган ҳар йилги ижтимоий солиқ суммасининг микдори йилига БҲМнинг 6 бараваридан 1 бараваригача миқдорга камайтирилмоқда (cавдо мажмуалари ва бозорларда фаолиятни амалга ошираётган  ЯТТлардан ташқари).

 

Эндиликда  шахсий томорқа ер участкаларида банд бўлган ёки мазкур майдонда:

  • чорвачилик;
  • иссиқхона хўжалиги;
  • паррандачилик;
  • қуёнчилик;
  • асаларичилик, балиқчилик;
  •  боғдорчилик;
  • лимончилик;
  • гулчилик билан шуғулланаётган шахсий томорқа ер участкаларининг эгалари ёки уларнинг оила аъзолари бўлган фуқаролар томонидан (уларга тегишли томорқа ер участкасининг майдонидан ёки улар томонидан парвариш қилинаётган уй ҳайвонлари ва паррандаларнинг сонидан қатъи назар) меҳнат стажини ҳисоблаш учун ихтиёрий тарзда ижтимоий солиқ тўлашлари мумкин.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 17.06.2023 йилдан кучга кирди.

 

Собир Нурбердиев.


kadrovik.uz

Валюталар курси

2024-05-17
  • USD:12720.00 (+0.00) сум
  • EUR:13827.91 (+0.00) сум
  • RUB:140.04 (+0.00) сум