Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

ЙҲҚни бузган дипломатлар дипломатик ваколатхоналар билан келишмаган ҳолда жаримага тортилади

01.02.2018


Ўзбекистон Республикасида аккредитация қилинган хорижий давлатлар дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари, шунингдек уларга тенглаштирилган ташкилотлар ходимларига нисбатан йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун маъмурий жавобгарлик чораларини қўллаш ҳақидаги йўриқномага ўзгартиришлар киритилди (рўйхат рақами – 2338, 2012 йил 13 март).

 

Дахлсизликдан фойдаланувчи шахслар ЙПҲ ходими билан муносабатга киришганда (транспорт воситаси тўхтатилганда - таҳр) улар мақомидан қатъи назар ЙПХ ходимларига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этишга мажбур:

  • аккредитация карточкаси;
  • транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномаси;
  • транспорт воситасининг дипломатик ваколатхонага тегишлилигини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар.

 

Маълумот учун. Дахлсизликдан фойдаланувчи шахслар Хорижий давлатларнинг Ўзбекистон Республикасидаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари тўғрисидаги низомда келтириб ўтилган.

 

Бундан ташқари, судлар ва бошқа ваколатли органлар дипломатик ваколатхона билан келишмаган ҳолда дахлсизликдан фойдаланувчи шахсларга нисбатан ЙҲҚни бузганлик учун маъмурий жазоларни қўллаш ҳуқуқига эга бўлишди. Эслатиб ўтамиз, илгари бундай келишув ТИВнинг Дипломатик сервис хизмати (ТИВ ДСХ) орқали олинарди.

 

Шу билан бир қаторда, бундай транспорт воситасида ЙҲҚни бузиш камераларга қайд этилади. ЙҲҚ бузилиши ҳолати махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали аниқланган тақдирда маъмурий жавобгарликка дипломатик ваколатхонанинг транспорт воситасидан фойдаланиш учун масъул бўлган шахси ёки транспорт воситасининг мулкдори (агар у жисмоний шахс номига расмийлаштирилган бўлса таҳр.) тортилади.

 

Эслатиб ўтамиз, МЖтКнинг 17-1-моддасига кўра, транспорт воситасининг мулкдори (жисмоний шахс – таҳр.) ўзига тегишли бўлган транспорт воситасидан фойдаланиб содир этилган, махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган йўл ҳаракати қоидабузарликлари учун қуйидаги ҳолатларда маъмурий жавобгарликдан озод этилади:

  • маъмурий жавобгарликка тортиш тўғрисидаги қарор устидан берилган шикоятни кўриб чиқиш жараёнида тегишли транспорт воситасига ҳуқуқбузарлик қайд этилган пайтда эгалик қилган шахс аниқланса;
  • мазкур транспорт воситаси бошқа шахсларнинг ғайриҳуқуқий хатти-ҳаракатлари натижасида транспорт воситаси мулкдорининг эгалигидан чиқиб кетганлиги аниқланса.

 

Шунингдек айрим таомил жиҳатлари ҳам ўзгарди:

  • дахлсизликдан фойдаланувчи шахслар томонидан жарима тўланиши энди умумий тартибда амалга оширилади (илгари – ТИВ ДСХ кассаси орқали);
  • дахлсизликдан фойдаланувчи шахслар томонидан ЙҲҚнинг бузилиши бўйича умумлаштирилган тематик ахборотномани юбориш аниқ белгиланмаган даврийликда амалга оширилади (илгари – ҳар чоракда);
  • Дипломатик маълумотномада жарималарни мунтазам тўламайдиган бундай шахсларнинг «қора рўйхати»ни эълон қилиш зарурат бўлган тақдирда амалга оширилади (илгари – бундай эълон қилиш расман мажбурий бўлган).

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин. 

 

 

Самир Латипов. 

 

kadrovik.uz

Валюталар курси

2024-05-16
  • USD:12727.96 (+0.00) сум
  • EUR:13781.84 (+0.00) сум
  • RUB:139.46 (+0.00) сум