Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Йил якунида темир йўл орқали юк ташишнинг янги қоидалари жорий этилади

26.09.2023

Рус тилида ўқиш

Транспорт вазирининг 21.09.2023 йилдаги 3457-сонли буйруғи билан Республика темир йўл транспортида юк ташиш қоидалари тасдиқланди. Улар 24.12.2023 йилдан кучга киради.

 

Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида темир йўлларда юкларнинг хусусиятларини инобатга олган ҳолда ҳаракат хавфсизлигини, юклар ва ҳаракатдаги темир йўл таркибининг бутлигини таъминлашга йўналтирилган. Ҳужжат экологик хавфсизликни таъминлаш мақсадида умумий фойдаланиладиган темир йўл транспортида юк ташувларининг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ташкил этишга йўналтирилган.

 

Юк ташувларини амалга ошириш учун темир йўл ташувчиси ва юк жўнатувчи ўртасида ташиш шартномаси тузилади ҳамда унга асосан темир йўл транспорти (ташувчи) унга ишониб топширилган юкни бут ҳолда ва ўз вақтида жўнатиш пунктидан белгиланган пунктгача етказиб бериш мажбуриятини ўз зиммасига олади, юк жўнатувчи (юкни олувчи) эса ташиш ҳақини тўлаш ва юкни қабул қилишни таъминлаш мажбуриятини зиммасига олади.

 

Темир йўл транспортидаги юк ташувлари билан боғлиқ ҳужжатлар, шу жумладан темир йўл юкхати, юкларни ташиш буюртмалари ва бошқа ҳужжатлар электрон шаклда расмийлаштирилиши мумкин.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида ўзбек тилида эълон қилинган ва 24.12.2023 йилдан кучга киради.

 

Лола Абдуазимова.

 

 

Валюталар курси

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум