Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Йирик корхоналар фойдасининг 10%и – инновацияларга

15.03.2018

 

Вазирлар Маҳкамасининг 12.03.2018 йилдаги 195-сон қарори билан Хўжалик бошқаруви органлари ва йирик давлат корхоналаридаги Инновацион фаолиятни қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисидаги намунавий низом тасдиқланди.

 

Эслатиб ўтамиз, Вазирлар Маҳкамасининг 12.01.2018 йилдаги 24-сон қарори (шарҳга қаранг) билан бундай жамғармаларнинг ташкил этилиши назарда тутилган. Улар илмий-амалий тадқиқотлар, инновацион ишланмалар, тажриба-конструкторлик ишларини молиялаштириш ва уларни ишлаб чиқаришга жорий этиш учун зарур.   

 

Намунавий низомда жамғарма маблағларини бошқариш ва улардан фойдаланиш тартиби белгиланган. У хўжалик юритувчи субъект соф фойдасидан 10 фоиз миқдоридаги ажратмалар ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан шакллантирилади.

 

Молиялаштиришни талаб этувчи инновацион лойиҳалар илмий-техник экспертизадан ўтказиш мақсадида хўжалик юритувчи субъектнинг илмий-техник кенгашига тақдим этилади. Унинг натижалари бўйича қарор қабул қилинади:

  • лойиҳани молиялаштиришга қабул қилиш ёки молиялаштиришни рад этиш тўғрисида;
  • лойиҳани қайта ишлашга ёки қўшимча экспертизага юбориш тўғрисида.

 

Илмий-техник кенгашнинг ижобий хулосаси тасдиқланган даромадлар ва харажатлар сметаси доирасида жамғарма маблағлари ажратилиши учун асос ҳисобланади.

 

Хўжалик юритувчи субъект раҳбарининг илм-фан ва инновациялар бўйича ўринбосари илмий-техник ва инновацион лойиҳалар учун буюртмалар портфелини қуйидаги меъёрлар асосида шакллантиради:

 

  • лойиҳаларнинг корхона эҳтиёжларига мувофиқлиги;
  • иқтисодий ва экологик самарадорлик;
  • меҳнат сарфи ва ресурсларни мақбуллаштириш;
  • маҳсулотнинг энергия самарадорлиги ва рақобатбардошлиги;
  • илмий ҳажмдорлик, импорт ўрнини қоплаш ва экспортга йўналтирилганлик;
  • маҳаллий хом ашё асосида технологияларни ишлаб чиқиш.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида расман эълон қилинган ва 13.03.2018 йилдан кучга кирди.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни, шарҳлар ва у билан боғлиқ бошқа қонун ҳужжатларига ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин. 

 

Ленара Хикматова.

 

Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16