Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Юқори технологияли лойиҳалар 5 йилга солиқлардан озод этилди

25.01.2018

 

Бу Президентнинг 22.01.2018 йилдаги «2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги Фармонида назарда тутилган.  

 

Қуйидагилар 1.01.2023 йилгача барча турдаги солиқ ва мажбурий тўловлар тўлашдан (ягона ижтимоий тўлов бундан мустасно) озод этилади:

  • юқори технологияли тадбиркорлик лойиҳалари-стартапларни биргаликда молиялаштириш учун ташкил қилинадиган венчур фондлар;
  • венчур фондлардан биргаликда молиялаштириладиган юқори технологияли лойиҳалар-стартаплар;
  • илмий-тадқиқот муассасалари, инновацион марказлар, лойиҳа-конструкторлик бюролари ўзларининг янги технологияларини тадбиркорларга сотишдан (фойдаланишга беришдан) олинган даромадлар бўйича;
  • янги технологияларни маҳаллий тадбиркорликка трансфер қилувчи ташкилотлар бу фаолиятдан олинган даромадлари бўйича.

 

Таъкидлаб ўтамиз, мазкур нормани амалда рўёбга чиқариш учун «венчур фонд», «юқори технологияли лойиҳа-стартап», «янги технологияларни маҳаллий тадбиркорликка трансфер қилувчи ташкилот» тушунчаларини ва уларни белгиловчи аломатларни ҳамда тегишли мақомни олиш ва тасдиқлаш тартиби ва солиқ имтиёзларини қўллаш учун муҳим бўлан бошқа мезонларни қонунчилик даражасида мустаҳкамлаш зарур. Венчур молиялаштиришнинг ҳуқуқий асосларини ишлаб чиқиш 2018 йил учун Давлат дастурининг учинчи йўналиши доирасида режалаштирилган (иқтисодиётни ривожлантириш ва фаол тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш).

 

Маълумот учун: жаҳон амалиётида венчур фонди (инг. venture – таваккалчилик, таваккалчиликка асосланган ташаббус) деганда юқори даражада таваккалчилик даражасига эга корхоналарнинг қимматли қоғозлари ёки улушларига қўйилмаларни амалга оширувчи инвестиция фонди[1] тушунилади. Қоидага кўра, венчур фондлар инновация компаниялари ёки лойиҳалари (стартаплари) билан ҳамкорлик қилишга йўналтирилган бўлади.  

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.


Олег Заманов. 

 


[1] Инвестиция фондибу инвесторларнинг пул маблағларини жалб этиш ва уларни инвестиция активларига қўйиш мақсадида акциялар чиқаришни амалга оширувчи акциядорлик жамияти шаклидаги юридик шахс Инвестиция ва пай фондлари тўғрисида»ги Қонуннинг 3-моддаси).

 

Валюталар курси

2024-04-24
  • USD:12705.00 (+0.00) сум
  • EUR:13543.53 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум