Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ объектлари рўйхати қисқартирилди

04.01.2018

 

29.12.2017 йилдаги ЎРҚ-454-сон Қонун билан Солиқ кодексига киритилган ўзгартиришларга асосан мол-мулк солиғи фақат кўчмас мулкка солинади.

 

Маълумот учун: 2017 йилга қадар умумбелгиланган солиқларни тўловчилар-юридик шахслар уларнинг балансида бўлган асосий воситаларнинг ўртача йиллик қолдиқ қийматидан  юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни тўлашар эди.

 

Солиқ солинадиган асосий воситалар ўз ичига қуйидагиларни олар эди: бинолар ва иншоотлар, машиналар ва ускуналар, узатиш қурилмалари, транспорт ва бошқа асосий воситалар, жумладан молиявий ижара (лизинг) шартномаси бўйича олинган асосий воситалар.

 

Ўзбекистон Республикасида доимий муассаса орқали фаолият кўрсатадиган норезидентларга доимий муассаса фаолияти билан боғлиқ асосий воситаларга, шунингдек уларга мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган кўчмас мулкка солиқ солинган.

 

Доимий муассаса орқали фаолият кўрсатмайдиган норезидентларга фақат Ўзбекистон ҳудудида бўлган уларга мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган кўчмас мулкка солиқ солинган.

 

1.01.2018 йилдан бошлаб асосий воситалардан  фақат юридик шахсларнинг кўчмас мулки, шу жумладан норезидентларга мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган  кўчмас мулкка мол-мулк солиғи солинади. Шунингдек, молиявий ижара (лизинг) шартномаси бўйича олинган кўчмас мулкка ҳам солиқ солинади.

 

Кўчар мулк (машиналар ва ускуналар, узатиш қурилмалари, транспорт ва бошқа асосий воситалар) солиқ солиш объектларидан чиқариб ташланди. Кўчар мулк қийматидан солиқ тўланмайди.

 

Бу – муҳим! Солиқ солиш объектлари рўйхатида норматив (белгиланган) муддатда қурилиши тугалланмаган объектлар ва  ишга туширилмаган асбоб-ускуналар қолди. Илгаригидек, юридик шахслар мол-мулкига солинадиган солиқ мол-мулкдан икки баравар ставка бўйича тўланади.

 

2018 йил учун юридик шахслар мол-мулкига солинадиган солиқ ставкаси 2017 йил даражасида сақланиб қолинди ва  5%ни ташкил этади (29.12.2017 йилдаги ПҚ-3454-сон қарорга қаранг).

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.




Музаффар Мирзағаниев.

 

Валюталар курси

2024-04-24
  • USD:12705.00 (+0.00) сум
  • EUR:13543.53 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум