Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Юридик соҳа кадрларини қайта тайёрлаш тизими такомиллаштирилади

10.09.2020

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 8.09.2020 йилдаги «Юридик соҳага оид билим талаб этиладиган мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини оширишнинг замонавий тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 544-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат Президентнинг 29.04.2020 йилдаги «Ўзбекистон Республикасида юридик таълим ва фанни тубдан такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-5987-сон Фармони ва 19.05.2020 йилдаги «Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5997-сон қарори ижросини таъминлашга қаратилган. Қарор халқаро стандартларни ҳисобга олган ҳолда адлия органлари ходимлари, адвокатлар, нотариуслар, юрисконсультлар, патент вакиллари, медиаторлар (кейинги ўринларда – юридик соҳага оид билим талаб этиладиган мутахассислар) қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини такомиллаштиришга йўналтирилган.

 

Қуйидагилар юридик соҳага оид билим талаб этиладиган мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимининг устувор вазифалари этиб белгиланди:

  • касбий эҳтиёжлардан келиб чиққан ҳолда кадрлар буюртмачилари ва ходимларига малака ошириш шаклларини мустақил танлаш имкониятини яратиш;
  • анъанавий малака ошириш билан бир қаторда касбий ўқитишнинг уйғунлашган иш жараёни билан биргаликда олиб бориладиган шаклларини, таълим дастурларини, кредит-модуль механизмини жорий қилиш;
  • кадрларни узлуксиз касбий ривожлантириш тизими фаолиятини ташкил этиш ва малака ошириш жараёнларини мониторинг қилиш;
  • таълим жараёнини рақамли технологиялар асосида индивидуаллаштириш, масофавий таълимни янада такомиллаштириш ва мустақил таълим олиш учун қулай шароитлар яратиш;
  • хўжалик бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар мутахассисларининг ҳуқуқий билимини ошириш учун қисқа муддатли ўқув курсларини ташкил этиш.

 

Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш марказининг юридик шахсни ташкил этмаган ҳолда Қорақалпоғистонда ҳамда вилоятларда ҳудудий филиаллари ташкил этилади.

 

Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди:

  • Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш марказида қайта тайёрлаш ва малака ошириш тартиби тўғрисидаги низом;
  • ўқув дастурларини, ўқув жараёнини ташкил этиш, таълим сифатини назорат қилиш ҳамда баҳолашни ўз ичига олган Юридик соҳага оид билим талаб этиладиган мутахассисларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга қўйиладиган давлат таълим талаблари.

 

Марказнинг ҳудудий филиаллари юридик техникумлар биноларида жойлаштирилади. Уларнинг тузилмаси ва низоми Адлия вазирлиги томонидан тасдиқланади, юридик техникумлар эса ўқув жараёнини ташкил этиш учун зарур шароитларни яратиб бериш учун масъул ҳисобланади.

 

Ўқитиш давомийлиги қайта тайёрлаш курсларида 4 ойни (576 соат), малака ошириш курсларида – 2 ҳафтани (72 соат) ташкил этади.

 

Ўқув машғулотларини ўтказиш учун жалб қилинадиган мутахассислар меҳнатига Марказни ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан ҳақ тўлашда Марказга белгиланган миқдорни 200%гача ошириш ҳуқуқи берилади.

 

Адлия вазирлигига 3 ой муддатда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда ҳар бир ходимнинг малака ошириш жараёнларини мониторинг қилувчи ягона маълумотлар базаси – электрон платформани ишлаб чиқиш топширилди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 9.09.2020 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.


Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16