Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Юрисконсульт бўлмоқчимисиз – стажировкадан ўтинг

30.01.2017

Давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизмати тўғрисидаги низом, шунингдек Давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмат ходимларининг мартаба даражалари тўғрисидаги низом эълон қилинди.

Ҳужжатлар Президентнинг 19.01.2017 йилдаги ПҚ–2733-сон Қарори билан тасдиқланган, у ҳақда бу ерда ёзган эдик.

 

  Юридик хизматга таъриф берилди

 

Низомга кўра, юридик хизмат — давлат органи ва ташкилоти фаолиятини ҳуқуқий таъминлаш мақсадида қонунчиликда белгиланган меъёр ва мезонларга мувофиқ мажбурий тартибда ташкил этиладиган ёки жорий қилинадиган мустақил таркибий тузилма ёхуд лавозим. 

 

Юридик хизмат юридик департамент, юридик бошқарма, юридик бўлим, юридик бюро шаклида ташкил қилиниши ёхуд битта штатдан иборат бош юрисконсульт, етакчи юрисконсульт, катта юрисконсульт ёки юрисконсультдан иборат бўлиши мумкин.

 

Ходимларнинг тоифалари аниқланди

 

Юридик хизмат ходими ёхуд юрисконсульт лавозимида олий юридик маълумотга эга бўлган шахс ишлаши мумкин. Юридик хизмат бошлиғи юридик мутахассислик бўйича камида 2 йиллик иш стажига эга бўлиши керак.

 

Шунингдек, давлат органи ва ташкилотида юрисконсульт ёрдамчиси лавозими жорий этилиши мумкин, унда олий ёки ўрта махсус юридик маълумотга эга бўлган шахс, шунингдек олий таълим муассасасининг «Юриспруденция» мутахассислиги бўйича таҳсил олаётган бакалавриат босқичининг битирувчи курси талабаси ёки магистранти ишлаши мумкин.

 

Юридик хизмат ходими лавозимига биринчи марта тайинланган шахслар белгиланган тартибда адлия органларида стажировкадан ўтадилар.

 

Давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмати ходимлари лавозимга Адлия вазирлиги ва унинг ҳудудий бошқармалари билан келишилган ҳолда тайинланадилар ва озод қилинадилар.

 

Таъкидлаш жоизки, давлат органи ва ташкилоти юридик хизматининг ходими сифатидаги меҳнат стажи бошқа давлат органлари, шу жумладан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи органларига ўтганда мартаба даражалари ва кўп йиллик хизмат учун қўшимча тўлов ва устамаларни тўлаш учун мўлжалланган меҳнат стажи ҳисобига олинади.

 

Мартаба даражалари ва уларни бериш тартиби тасдиқланди

 

Бундан ташқари, айтиб ўтилганидек, ушбу ходимларга 1, 2, 3-даражали  юрист, шунингдек 1, 2, 3-даражали адлия маслаҳатчиси мартаба даражалари ижобий аттестация, малакаси ва иш стажига мувофиқ, эгаллаб турган лавозимини, олдинги иш ёки хизмат жойида берилган махсус унвонларни, шунингдек қонунчиликни мустаҳкамлаш, аҳолининг ҳуқуқий саводхонлиги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш соҳасидаги хизматларини ҳисобга олган ҳолда изчил тартибда берилади.

 

Мартаба даражалари республика даражасидаги давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарларининг тавсиялари бўйича, шунингдек ўз ташаббусига кўра адлия вазири томонидан берилади.

 

Адлия вазири қуйидагиларга ҳақли:

  • ишда алоҳида ўрнак кўрсатганлиги ёки хизмат бурчини намунали ижро этганлиги учун олдинги мартаба даражасида хизмат қилишнинг белгиланган муддати тамом бўлгунга қадар мартаба даражаси беришга;
  • изчилликка риоя қилмаган ҳолда, лекин ходим юқори лавозимга кўтарилаётганда эга бўлган мартабадан икки даража юқори бўлмаган мартаба даражаси беришга;
  • биринчи марта аттестациядан ўтаётган ходимларга улар эгаллаб турган лавозим бўйича назарда тутилганидан бир даража паст мартаба даражалари беришга.

 

Тегишли малака бўйича иш тажрибасига эга бўлмаган шахсларга мартаба даражаси лавозимга тайинлангандан кейин камида 1 йил ўтгач берилади.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан яқин кунларда «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

Олег ЗАМАНОВ,

эксперимиз.

 

 

 

 

Валюталар курси

2024-04-25
  • USD:12689.97 (+0.00) сум
  • EUR:13557.96 (+0.00) сум
  • RUB:137.20 (+0.00) сум