Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Ходимнинг иш ҳақи барча талабларни қоплашга етмаса, ундирувларни қандай амалга ошириш керак Онлайн-НКМ ва виртуал кассани қачон ва қандай қайта рўйхатдан ўтказиш керак Дивидендлар ва фоизлар тарзидаги даромадлардан олинадиган солиқ бўйича ҳисобот қандай тўлдирилади

Зўравонликдан жабр кўрган болаларга ижтимоий хизмат кўрсатиш тартиби белгиланди

16.02.2026

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 12.02.2026 йилдаги 48-сон қарори билан зўравонликдан жабрланган, ўзига нисбатан зўравонлик содир этилиши хавфи остида ва ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволда бўлган болалар ҳамда уларнинг оилаларига ижтимоий хизматларни ташкил қилиш чора-тадбирлари белгиланди.

 

Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш стратегияси тасдиқланди Президентнинг 24.12.2025 йилдаги ПФ-256-сон Фармонига мувофиқ 2026-2030 йилларда болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш стратегияси тасдиқланди, унда давлат муассасаси шаклида Болаларни қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий интеграция қилиш маркази ҳамда унинг Самарқанд, Фарғона, Хоразм ва Бухоро вилоятларидаги ҳудудий бўлинмаларини ташкил этиш назарда тутилган.

 

Марказ фаолиятининг асосий йўналишлари:

• зўравонликдан жабр кўрган, зўравонлик хавфи остида бўлган ва ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволда бўлган болаларни жамиятга интеграция қилиш муаммоларини ўрганиш ва уларни ҳал этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

• ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларнинг психоэмоционал ҳолати ва хулқ-атворини барқарорлаштиришга қаратилган ижтимоий, шу жумладан психосоциал хизматларни ташкил этиш, ота-оналарни психологик ва педагогик қўллаб-қувватлаш;

• "Меҳрли оила" хизматини ташкил этиш, шу жумладан ушбу хизматларни кўрсатувчи мутахассисларни ўқитиш ва мувофиқлаштириш;

• ижтимоий ҳимояга муҳтож болалар ва уларнинг оилалари ишлари бўйича давлат ва нодавлат ташкилотларига ижтимоий хизматлар кўрсатиш, шу жумладан, уларга процессуал ҳаракатларда ҳамроҳлик қилишда услубий ёрдам кўрсатиш;

• болаларни ижтимоий реабилитация қилиш билан шуғулланувчи мутахассислар, шунингдек, оила аъзоларининг малакасини ошириш ишларини ташкил этиш;

• якка тартибдаги тадбиркорлар ва юридик шахсларни ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларга қисқа муддатли ва узоқ муддатли, шу жумладан 24 соатлик хизматлар кўрсатиш жараёнига жалб қилиш.

 

2026 йил 1 мартдан бошлаб ижтимоий ҳимояга муҳтож болалар ва уларнинг оилалари билан ишлашнинг янги тартиби йўлга қўйилади.

 

Ижтимоий ҳимояга муҳтож болалар ва уларнинг ота-оналари (уларнинг ўрнини босувчи шахслар) тўғрисидаги маълумотлар ушбу шахсларнинг ҳаётий ҳолатини дастлабки баҳолаш натижалари билан бирга Интеграция марказига ёки унинг ҳудудий бўлинмаларига юборилади.

 

Якка тартибдаги тадбиркорлар ёки юридик шахслар ижтимоий ҳимояга муҳтож болалар ва уларнинг оилалари учун қисқа муддатли ва узоқ муддатли, шунингдек, кеча-кундуз ижтимоий хизматлар кўрсатишни ташкил этади.

 

Хизматлар ҳар бир болага индивидуал тарзда кўрсатилади. Бунда тадбиркор ёки юридик шахсга ҳар бир соат учун БҲМнинг 12 фоизи миқдорида субсидия ажратилади.

 

Вилоят марказлари ва Нукус шаҳрида ташкил этилган ижтимоий хизматлар учун ажратиладиган субсидиялар 1,1 коэффициентга, Тошкент шаҳри учун 1,3 коэффициентга ўзгартирилмоқда.

 

24 соатлик хизмат кўрсатилганлиги учун ҳар бир ижтимоий ҳимояга муҳтож 7 ёшгача бўлган бола учун ҳар бир кун учун БҲМнинг 27 фоизи, 7 ёшдан катталар учун БҲМнинг 33 фоизи миқдорида субсидия ажратилади.

 

Ижтимоий ҳимояга муҳтож болалар ва уларнинг оилалари аҳволи "Инсон" ижтимоий ёрдам маркази томонидан ҳар ойда кузатиб борилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 12.02.2026 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова