Пиротехника буюмлари муомаласи тўғрисидаги янги қонунда уларнинг таснифи белгиланган, пиротехниканинг хавфли турларидан фойдаланишга тақиқлар ўрнатилган, хавфсизлик талабларини бузганлик учун жавобгарлик чоралари кучайтирилган.
Марказий Осиё ва Хитой ўртасидаги минтақавий ҳамкорлик кенгаяди
Минтақавий ҳамкорликни тизимли ривожлантириш ва қўшма лойиҳаларни амалга оширишга қаратилган "Марказий Осиё – Хитой" форматидаги котибият тўғрисидаги низом тасдиқланди.
"Фарғона" туристик зонасида сайёҳлар учун замонавий инфратузилма барпо этилади
Унда пиёдалар ва велосипед йўлаклари, электромобиллар учун қувватлаш станциялари, учиш-қўниш майдончалари ва кабинали дор йўллари ҳамда бошқа объектлар жойлаштирилади.
Иш берувчилар олий таълим ташкилотларида кадрларни қандай тайёрлайди
Олий таълим ташкилотлари, талабалар ва иш берувчилар ўртасидаги ўзаро ҳамкорликнинг янги тартиби буюртмачилар ҳисобидан тўловларни амалга ошириш ва бизнеснинг таълим жараёнида иштирок этишини назарда тутади.
Тиббий ускуналарнинг клиник тадқиқотлари қандай ўтказилади
Клиник тадқиқотларни ўтказиш тўғрисидаги қарор Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказининг тавсияси асосида Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Эксперт кенгаши томонидан қабул қилинади.
Нотариал ҳужжатларни онлайн тасдиқлаш мумкин
Нотариал ҳаракатларни видеоконференсалоқа орқали амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Иссиқхона хўжаликларини ривожлантириш дастурини Лойиҳа офиси ишлаб чиқади
Унинг вазифаларидан бири иссиқхона хўжаликларини ривожлантириш ва уларнинг самарадорлигини ошириш бўйича институционал таҳлил ўтказиш ва ислоҳотларнинг асосий йўналишларини белгилашдан иборат.
Умумий фармакопея мақолалари қандай ишлаб чиқилади
Дори воситаларининг хавфсизлиги ва сифатини ошириш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирлиги Давлат фармакопеяси мақолалари жаҳон тажрибаси ва янги илмий маълумотларни ҳисобга олган ҳолда қандай ишлаб чиқилиши ва қайта кўриб чиқилишини белгилаб берди.
Маҳаллаларда жиноятчиликнинг олдини олишда илмий ёндашув жорий этилмоқда
Олдини олиш мумкин бўлган ҳар бир жиноят жойлардаги раҳбарларнинг шахсий жавобгарлик зонасига айланади – бундай ёндашув Президентнинг янги қарорида мустаҳкамлаб қўйилди.
Медиаторларнинг касбий этикаси қоидалари ишлаб чиқилди
Уларнинг мақсади медиаторлар фаолиятида юксак касбий маданиятни шакллантириш, жамоатчилик онгида медиаторларга нисбатан ҳурмат ва ишончни оширишдан иборат.
Коррупцияга қарши курашиш тизими янги босқичга кўтарилмоқда
Давлат органлари ва ташкилотларида Коррупцияга қарши курашиш менежментини сертификатлаш миллий тизими жорий этилмоқда.
Сунъий интеллект соҳасидаги етакчилар ўртасида миллий танлов ўтказилади
"Бир миллион дастурчи" лойиҳасининг мантиқий давоми сифатида "Сунъий интеллект соҳасидаги беш миллион етакчи" лойиҳаси бошланади.
Божхона божининг ноль ставкаси қайси товарларга нисбатан узайтирилди
Имтиёз аҳолининг муҳим товарлардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш, иқтисодиётнинг устувор тармоқларини ривожлантиришни рағбатлантириш ва замонавий технологияларни жорий этиш учун қулай шарт-шароитлар яратишга қаратилган.
Ижтимоий соҳа муассасаларини қуриш ва таъмирлаш жамғармаси ташкил этилди
Унинг маблағлари янги мактаблар қуриш, мавжуд таълим муассасаларини реконструкция қилиш, замонавий ускуналар билан жиҳозлаш ва моддий-техник базасини мустаҳкамлашга йўналтирилади.
Мамлакатнинг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш бўйича уч йиллик дастур қабул қилинди
Унинг йўналишларидан бири – қурилиш объектларини лойиҳалаштиришда "яшил" технологияларни жорий этиш, қайта тикланувчи энергия манбаларидан самарали фойдаланишни ҳисобга олган ҳолда энергия самарадорлиги стандартлари ва ёндашувларига тўлиқ риоя қилиш.
Илм-фан соҳаси тубдан ислоҳ қилинади
Президент Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирларини тасдиқлади.
Рецепт бўйича бериладиган дориларнинг референт нархлари қандай ҳисобланади
Референт нархларни рўйхатдан ўтказиш ва қайта рўйхатдан ўтказиш жараёни махсус автоматлаштирилган ахборот тизими орқали амалга оширилади. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги мазкур соҳада ваколатли орган этиб белгиланди.
Ёрдамга муҳтожларни ижтимоий қўллаб-қувватлашнинг янги тизими жорий этилмоқда
Давлат таъминотидаги оилаларга хонадонларга қуёш панеллари ўрнатиш учун субсидия ва Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастури доирасида кредитлар ажратилади.
Ташкилотда меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати қандай ташкил этилади
Ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилишни ташкил этишнинг янги қоидалари тасдиқланди – ходимларни ўқитишдан тортиб иш берувчиларнинг иш жойларидаги хавфсизлик учун жавобгарлигигача.
Фаолият юритмаётган тадбиркорлик субъектларини тугатиш соддалаштирилди
Айрим НҲҲларга аҳоли бандлигини таъминлаш ва хўжалик юритувчи субъектларни қўллаб-қувватлашга қаратилган ўзгартиришлар киритилди.



