Тегишли тузатишлар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга, «Озиқ-овқат маҳсулотининг сифати ва хавфсизлиги тўғрисида» ва «Реклама тўғрисида»ги қонунларга киритилди ҳамда улар уч ойдан кейин кучга киради
Нотариал хизматлар янги тартибда кўрсатилади
Адлия вазирининг буйруғи (рўйхат рақами 3113, 4.01.2019 й.) билан Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисида йўриқноманинг янги таҳрири тасдиқланди
2021 йилгача иқтисодий ривожлантириш йўналишлари белгиланди
Президентнинг 8.01.2019 йилдаги ПФ-5614-сон Фармони билан 2019-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасида таркибий ислоҳотлар асосий йўналишларининг “Йўл харитаси” тасдиқланди
Судьялар янгича тайёрланади
Президентнинг 6.01.2019 йилдаги “Судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш, судьялар ва судлар аппарати ходимларини қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-4096-сон қарори эълон қилинди
Коммунал хизматлар тизими қачон автоматлаштирилади
Истеъмолчининг унификацияланган шахсий ҳисобрақамини жорий қилган Коммунал хизматларнинг ягона биллинг тизимини яратиш кейинга қолдирилди
Солиқлар «пластикдан» сўзсиз ундириб олинмайди
Солиқ органларига солиқ қарздорлигини жисмоний шахсларнинг пластик карталаридан сўзсиз ҳисобдан чиқариш ҳуқуқини берувчи норма бекор қилинди
Нотариус лавозимига танлов қандай ўтказилади
Адлия вазирининг буйруғи (4.01.2019 йилда 3114-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан нотариус лавозимига тайинлаш бўйича танлов ўтказишнинг янги тартиби тасдиқланди
Энг яхши секторлар раҳбарларига автомобиллар совға қилинади
Президентнинг 8.01.2019 йилдаги “Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди
Эсдалик учун суратга олиш: чекловлар олиб ташланди
Март ойидан бошлаб фото ва видеотасвирга олиш тақиқланган объектларни тегишли кўрсаткич белгиларига қараб аниқлаш осон бўлади. Туристларга намойиш этиладиган объектларда эса назоратчилар ўрнига турникетлар пайдо бўлади
Яшаш гувоҳномаси олиш шартларидан бири – кўчмас мулкни харид қилиш
109 та давлат фуқаролари Ўзбекистонда кўчмас мулкни харид қилганларидан кейин яшаш гувоҳномасини олишлари мумкин
Узоқ масофага саёҳат қилганда бир транспортдан бошқасига ўтиш қулайлашади
Рейсларни (автобус, авиа- ва темир йўл) қулай тарзда боғловчи йўл чипталарини сотишни назарда тутувчи республика транспорт тизимининг ягона электрон портали ташкил этилмоқда
Ўзбекистонга хуш келибсиз: мамлакатимиз виза тизими соддалаштирилмоқда
Қатор хорижий давлатлар фуқаролари учун визасиз режим жорий этилмоқда, «Е-виза»ни расмийлаштириш учун имкониятлар кенгайтирилмоқда ҳамда кириш визаларининг янги турлари: электрон ва “оддий” визалар жорий этилмоқда
Юнусобод туманидаги ХУМШ ва кўп қаватли уйларда тажриба ўтказилади
Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида пойтахт ҳокимлиги ва УЖКХ вазирлиги тажриба ўтказади. Кўп квартирали уйлар профессионал бошқарув компанияларига бошқарувга берилади ҳамда солиқ ва божхона имтиёзлари тақдим этилади
2019 йилда кийим-кечак, уй учун товарлар ва техника импорти қимматлигича қолади
29.06.2018 йилдаги ПҚ–3818-сон қарорга кўра 2019 йилга режалаштирилгани билан солиштирганда 452 турдаги товарлар бўйича импорт божхона божлари ўзгарди. 65 та позиция бўйича акциз солиғи жорий этилди. Янги ставкалар божхонада расмийлаштиришга қандай таъсир кўрсатишини кўриб чиқамиз
Тошкентда хорижий инвесторларга махсус марказлар ёрдам беради
2019 йилнинг 1 февралидан пойтахтнинг туман ҳокимликлари ҳузурида Инвесторларни қўллаб-қувватлаш марказлари иш бошлайди. Марказлар инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда хорижий инвесторларга, шу жумладан давлат-хусусий шериклик шартлари асосида кўмаклашади
Меҳмонхоналарни қуриш бўйича харажатларнинг бир қисми давлат томонидан қопланади
2021 йил охирига келиб мамлакатимизда меҳмонхона номерлари 2,5 баравар кўп бўлади. Хостеллар ва замонавий санитар-гигиеник шохобчалар қуриш устувор ҳисобланади. Бунинг учун инвесторлар фаол жалб этилади, уларни ҳар томонлама, лойиҳаларни биргаликда молиялаштиришгача қўллаб-қувватлаш амалга оширилади
Ижара тўловининг энг кам ставкалари оширилди
Президентнинг 26.12.2018 йилдаги ПҚ-4086-сон қарори билан жисмоний шахслар томонидан кўчмас мулк ва автотранспортни ижарага беришдан олинган даромадларга солиқ солиш мақсадида фойдаланиладиган 2019 йил учун ижара тўловининг энг кам ставкалари тасдиқланди
Гаров реестрига ёзув киритиш ва ундан кўчирма олиш икки баравар арзонлашди
Вазирлар Маҳкамасининг “Гаров реестри тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида” 2014 йил 12 июндаги 155-сон қарорига тегишли тузатишлар киритилди
Электротехника саноати корхоналари уюшмаси ташкил этилди
Уюшма “Ўзэлтехсаноат” АК негизида ташкил этилади. Ихтиёрий асосда аъзо бўлган электротехника саноати корхоналари ва ташкилотлари унинг аъзолари бўлиши мумкин
“Эл-юрт умиди” жамғармаси ҳисобидан қандай кадрлар тайёрланади
2019-2021 йилларда Жамғарма стипендиялари ҳисобидан кадрларни тайёрлаш, малакасини ошириш ва стажировкадан ўтказиш дастурлари бўйича 4 000 та мутахассисни тайёрлаш режалаштирилмоқда. Уларнинг 20%и магистратура ва докторантурада ўқишади
Янги сонларда ўқинг
2026, 16 июнь№ 24
- Ўзбeк божхона тажрибасининг халқаро эътирофи: рақамлаштириш, соддалаштириш ва интeллeктуал божхона сари
- Қўллаб-қувватлаш шартлари
- 1 июлгача ва ундан кейин меҳнатга лаёқатсизлик нафақасини қандай тўлаш керак
- ККУни бошқаришда майдонга бош муҳандислар тушади
- Ресурс солиқларини қурилиш таннархига киритиш мумкинми?



