Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш билан боғлиқ муносабатларни такомиллаштириш масалалари

24.03.2017

Тадбиркорлар фаолиятига давлатнинг ортиқча аралашувига чек қўйиш мақсадида биргина 2012 йилнинг ўзида рухсат беришга оид 80 та тартиб-таомил, лицензияланиши талаб этиладиган 15 та фаолият тури бекор қилинди, статистик, солиқ ва молиявий ҳисоботларнинг шакллари ва даврийлиги бир ярим-икки баробар қисқартирилди. Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 15 августдаги 225-сон қарори билан 220 та фаолият соҳасидаги рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар талаб қилинган бўлса, бугунга келиб уларнинг сони 196 тагача қисқартирилди. Ҳозирги кунда эса 58 та фаолият турига лицензиялар талаб қилинадиган бўлди.

Шу билан бирга лицензия беришни рад этиш асосларини қайта кўриб чиқиш, бу борадаги маъмурий жараёнларни соддалаштириш, лицензиялаш фаолиятини тартибга солувчи қонун ости ҳужжатларини қонунларга мувофиқлаштириб, ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, лицензия олиш борасида қилинаётган мурожаатларга жавоб бериш асоссиз равишда кечиктирилаётганлик ҳолатларини бартараф этиш каби муаммоларни камайтириш мақсадида мавжуд норматив-ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш зарур.

 

Биринчидан, фаолиятнинг айрим турларинини лицензиялаш тўғрисидаги низомларда лицензия олиш учун зарур бўлган ҳужжатлар доирасига юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси ҳам киритилган. Бироқ, Вазирлар Маҳкамасининг "Жисмоний ва юридик шахслар марказий маълумотлар базаларини шакллантириш ва «электрон ҳукумат» тизими фойдаланувчиларини идентификациялашнинг ягона ахборот тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 365-сон қарорида жисмоний ва юридик шахсларнинг марказий маълумотлар базасини шакллантириш кўзда тутилган. Мазкур қарорга асосан, Давлат солиқ қўмитаси томонидан юридик шахс тўғрисидаги барча маълумотлар; Давлат статистика қўмитаси томонидан юридик шахсга берилган кодлар киритилиши лозим.

 

Демак, ушбу нормадан кўриниб турибдики, юридик шахслар тўғрисидаги юқорида қайд этилган барча маълумотлар марказий маълумотлар базасида сақланади. Шундай экан, лицензия берувчи ваколатли орган лицензия олувчи тадбиркордан гувоҳноманинг нусхасини талаб қилмаган ҳолда юридик шахс тўғрисидаги барча маълумотларни марказий маълумотлар базасидан олиши мақсадга мувофиқдир. Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисидаги низомлар бўйича лицензия олиш учун зарур бўлган ҳужжатлар доирасидан юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси чиқариб ташланиши лозим. Талаб қилинадиган ҳужжатлар ҳажмининг қисқариши тадбиркорларга ҳам ваколатли давлат органларига ҳам қулайликлар яратади.

 

Иккинчидан, Ўзбекистон Республикасининг “Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида”ги Қонунининг (кейинги ўринларда Қонун деб юритилади) 14-моддасида, 2015 йил 29 декабрдаги ўзгартириш ва қўшимчаларга асосан, лицензия олиш учун зарур бўлган ҳужжатлар лицензия даъвогари томонидан лицензияловчи органга бевосита, почта алоқаси воситалари орқали ёки электрон шаклда, улар олинганлиги ҳақида хабардор қилинган ҳолда тақдим этилиши белгиланган.

 

Вазиpлаp Маҳкамасининг 2000 йил 22 ноябрдаги 458-сон қарори билан тасдиқланган “Телекоммуникациялар соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш тўғрисида”ги Низомнинг 48-бандида ҳам “Ҳужжатлар лицензия даъвогари томонидан лицензияловчи органга бевосита, почта алоқа воситаси ёки ахборот тизимлари орқали электрон шаклда, улар олинганлиги ҳақидаги хабарномани олган ҳолда, тақдим этилади. Электрон шаклда тақдим этилган ҳужжатлар лицензия даъвогарининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади” деган қоида қайд этилган.  Бироқ, кўрсатилган Низомдан ташқари фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисидаги  барча низомларда ҳужжатларни электрон шаклда юбориш ва қабул қилиб олиш билан боғлиқ қоидалар белгиланмаган. Мисол учун, “Этил спирти ва алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш фаолиятини лицензиялаш тўғрисида”ги низомнинг 13-бандида ҳужжатлар лицензияловчи органга лицензия талабгори томонидан бевосита ёхуд уларнинг олинганлиги тўғрисидаги билдиришнома билан почта алоқа воситаси орқали етказиб берилади” деган қоида акс эттирилган. Лекин мазкур низомда ҳужжатларнинг электрон тарзда юборилиши қайд этилмаган. Шунинг учун ушбу низом ва фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисидаги барча низомларда ҳужжатларни электрон тарзда юбориш билан боғлиқ норма киритилиши лозим.

 

Учинчидан, Қонуннинг 17-моддасида лицензия беришни рад этиш асослари келтирилган бўлиб, унга кўра лицензия даъвогарининг ҳужжатларни лозим тарзда расмийлаштирмай тақдим этиши ҳам лицензия беришни рад этишга асос бўлади. Мантиқий жиҳатдан ҳужжатларни лозим тарзда расмийлаштириш лицензия беришни рад этишга етарли асос бўла олмайди, чунки ҳужжатларни қабул қилиб олишда давлат органи барча ҳужжатларни текшириб кўриб, кейин қабул қилиши керак. Агар лицензия даъвогари ҳужжатларни лозим тарзда расмийлаштирмай тақдим этган бўлса ва шу асосга кўра лицензия беришни рад этиш тўғрисида ваколатли орган томонидан қарор чиқарилган бўлса, лицензия даъвогари камчиликларни бартараф этиб, ҳужжатларни қайта тақдим қилган ҳолатда ҳам, ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш кўшимча вақтни талаб қилади. Бу эса ўз навбатида лицензия даъвогарининг лицензия олишини кечиктиради. Шунинг учун ҳам Қонуннинг 17-моддасидан лицензия даъвогарининг ҳужжатларни лозим тарзда расмийлаштирмай тақдим этиши асосини чиқариб ташлаш зарур.

 

Тўртинчидан, Қонуннинг 11-моддасига кўра, лицензия ҳар бир лицензияланадиган фаолият тури учун алоҳида берилади. “Лицензия даъвогарининг аризасига мувофиқ лицензия лицензияланаётган фаолият турининг бир қисмига (қисмларига) берилиши мумкин” деб кўрсатилган. Мазкур моддадан Лицензия даъвогарининг аризасига мувофиқ лицензия лицензияланаётган фаолият турининг бир қисмига (қисмларига) берилиши мумкин деган сўзларни чиқариб ташлаш мақсадга мувофиқ бўлар эди. Бироқ, амалиётда Қонуннинг чиқариб ташланиши таклиф этилаётган нормаси асосида ҳаддан ортиқ турдаги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2001 йил 12 майдаги 222-II-сон қарори билан тасдиқланмаган бошқа турлари қўлланилиб келинмоқда.

 

Бешинчидан, Қонуннинг 16-моддаси қуйидагича бешинчи қисм билан тўлдирилиши мақсадга мувофиқ “Лицензияловчи орган лицензия беришни рад этиш ҳақидаги хабарномани лицензия даъвогарининг аризасини кўриб чиқиш муддати мобайнида  лицензия даъвогарига тақдим этилмаса, мазкур муддат ўтганидан кейин лицензия даъвогари аризасида сўраган лицензия талаб қилинадиган фаолият тури билан лицензияловчи органни хабардор қилган ҳолда шуғулланиши мумкин. Бунда лицензия даъвогари лицензиясиз фаолият билан шуғулланганлик учун жавобгарликка тортилиши мумкин эмас.

 

Ёқутхон Юсупова,

 Тошкент давлат юридик университети 4-босқич талабаси.

 

 


Комментарии (1)

Добавить комментарий
Ошибка: Xbb_Tags_Color не найден.Ошибка: Xbb_Tags_A не найден.

Гость_ :

2017-06-26 12:10:24

Если Вы являетесь клиентом компании Norma (подписчиком годового комплекта электронной/печатной версии газет или пользователем программного продукта "Законодательство РУз", заключившим договор на 12 месяцев), Вы можете задать вопросы экономико-правовой тематики,  воспользовавшись Справочной службой «Мы отвечаем»!

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16