Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Ташкилот манфаатлари йўлидаги жиноят – юридик шахснинг ўзини жавобгарликка тортинг

09.02.2017

Жиноий жавобгарлик деганда одатда жисмоний шахсларни жазолаш тушунилади. Аммо жаҳоннинг қатор давлатларида (Буюк Британия, АҚШ, Канада, Австралия, Франция, Австрия ва бошқалар) жиноий тартибда юридик шахслар ҳам жавобгарликка тортилади ва бу қонунчиликнинг либераллиги элементи ҳисобланади. Мамлакатимизда тадбиркорлик субъектлари ва уларнинг ходимларига нисбатан жавобгарликнинг “юмшатилиш” тенденциясини инобатга олган ҳолда ўқувчиларимиз билан бундай тажрибани қўллаш имкониятларини муҳокама қилишга қарор қилдик.

Шундай қилиб, иқтисодий жиноятлар, қоидага кўра, юридик шахслар ва уларнинг мулкдорлари манфаатларини кўзлаб содир этилади. Бунда манфаат кўрувчи ташкилотларнинг раҳбарлари ва бухгалтерлари ўзининг жиноий фаолияти меваларини тотишмайди. Масалан, агар корхона солиқ тўламаса, ёлланган ишчилар учун бундан бевосита манфаат йўқ? Аммо айнан уларга нисбатан муқаррар санкциялар қўлланилади, ташкилот эса ўзининг фаолиятини қонуний ёки ноқонуний равишда давом эттираверади.

 

Бундан келиб чиқадики, маъмурий-бошқарув ходимлари бизнес мулкдорларига қалқон бўлаётир, улар фойда ортидан қувиб ўз ходимларининг қонунга хилоф ҳаракатларини рағбатлантиради. Албатта, жиноят ҳуқуқи назариясига кўра бундай муассислар жиноятнинг иштирокчилари деб топилади (ЖКнинг 28-моддаси), ва, худди бошқа муаммо йўқдай туюлади. Уларни ҳам жавобгарликка тортиш керак. Аммо амалиётда бу ҳолат ҳар доим ҳар рўй беравермайди. Чунки муассиснинг дахлдорлигини ҳали исботлаш керак, бу эса у қадар осон иш  эмас (бу ҳақда батафсил  бу ерда ўқинг). Бу ерда ёлланган раҳбарнинг ўзи учун ҳам ўз хўжайинларини фош қилиш манфаатли эмас.

 

Масалан, ЖКнинг 178-моддасига кўра (чет эл валютасини яшириш) жиноятни ўзи тан олиши ва бир ўзи жазони ўташи манфаатлирок. Унинг биринчи қисми 5 йилгача озодликдан маҳрум қилишни назарда тутади ва анъанавий амнистия бўйича жазодан озод этилиш мумкин. Агар ҳамкасблар ва муассислар билан тил бириктирганлик ҳақида гапириб берса, жиноят бир гуруҳ шахслар томонидан содир этилган, деб тан олинади. Натижада 12 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланилиши мумкин, демак, вазият янада оғирлашади.

 

Шу боис жиноий жазони қўллаш мақсади амалга ошмай қолади, кўп мутахассислар эса имзолаш ҳуқуқига хавотирланиб бўлмаса ҳам, жуда эҳтиёткорона ёндашишади.

 

Аммо бу ерда гап фақат бундагина эмас. Жиноятнинг қасддан содир этилганлигини (барча иқтисодий жиноятлар қасддан содир этилган ҳисобланади) аниқлаш ҳам ўзининг амалий ечимида осон иш эмас. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг исботлашдаги мантиғини умумлаштириб:  “зарар мавжуд – уни эҳтиётсизлик оқибатида етказиш мумкин эмас”, деган тезисга келтириш мумкин. Албатта, бундай тасдиқда ҳақиқат бор. Аммо, ҳақиқатан ҳам  ҳар доим шундайми? Дунёдаги ҳеч бир давлат тергов ва суд хатоликларини тўлиқ истисно қила олмайди, шу пайтгача ҳеч бири бунинг уддасидан чиқа олмаган.

 

Масалан, маъмурий-бошқарув ходимлари ўзининг билим ва тажрибасизлиги туфайли бухгалтерия ҳисобини аянчли аҳволга солиб қўйди. Шу боис бюджет йирик миқдордаги тушумлардан маҳрум бўлди. Бундай ҳолат кўп учрайди ва ЖКнинг  184-моддаси (солиқлар тўлашдан бўйин товлаш) бўйича жазоланади.

 

Аммо барибир жиноят ҳуқуқи нуқтаи назаридан бу ерда айбдорликнинг эҳтиётсизлик оқибатидаги шакли кўзга яққол ташланади (ўз-ўзига ишониш орқасида содир этилган жиноят). Бунда ЖКнинг 184-моддасига биноан жавобгарлик истисно қилинади. Шу тариқа, ЖКнинг 22-моддасига кўра, агар жиноятни содир этган шахс ўз хулқ-атвори қонунда назарда тутилган ижтимоий хавфли оқибатлар келтириб чиқариши мумкинлигига кўзи ета туриб, эҳтиёткорлик чора-тадбирларига онгли равишда риоя этмаган ҳолда бундай оқибатлар келиб чиқмаслигига асоссиз равишда умид қилган бўлса, бундай жиноят ўз-ўзига ишониш оқибатида содир этилган деб топилади. Яъни ҳамма бухгалтерия ҳисобини тўғри юритиш кераклигини билади, аммо буни эплай олишмайди ва салбий натижалар рўй бермаслигига умид боғлашади. ЖКнинг 184-моддаси ўрнига МЖтКнинг анча юмшоқроқ бўлган 175, 1751-моддалари қўлланилиши керак. Шу билан бирга ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, қоидага кўра, бундай талқинларга ишонишмайди. Чунки солиқлардан бўйин товлаш мақсадида шундай тартибсизликни қасддан содир этган шахс ҳам худди шу гапларни айтиши мумкин.

 

Пировардида, жиноят ва маъмурий қонунчиликдаги сўнгги ўзгаришларга кўра молия-хўжалик фаолиятини амалга оширишда биринчи марта ҳуқуқбузарликлар содир этган тадбиркорлик субъектлари ва уларнинг ходимларини маъмурий ва жиноий жавобгарликдан, жарима ва молиявий санкциялар (пенядан ташқари)1 қўллашдан озод этиш қарори қабул қилинди. Бу жуда одил қарор бўлди.

 

Аммо бир маротаба кечирилган одамдан энди дабдурустдан солиқ ҳуқуқи ва бухгалтерия ҳисобининг барча лабиринтларини яхши ўзлаштириб олиши ва келгусида бошқа хато қилмаслигини кутиш мумкин эмас. Қачонлардир жавобгарликдан озод этилган фуқароларнинг аксарияти яна бир кун келиб шу қилмишни содир этиши эҳтимоли катта.

 

Бир томондан инвесторларни бизнесни тўғри ташкил қилиш ва ўз ходимларининг ҳаракатларини назорат қилишга рағбатлантирувчи, бошқа томондан ёвуз ниятсиз ҳаракат қилаётган бошқарув ходимларига шахсий юридик иммунитетни кафолатловчи қонуний механизмни ишлаб чиқиш осонроқ эмасми? Шу нуқтаи назардан қараганда юридик шахслар учун жиноий жавобгарликни жорий этиш таъриф берилган муаммоларни ечиш билан бирга давлат ва жамият манфаатларига етказилиши мумкин бўлган зарарларни олдини олиш имконини беради.

 

Бугунги кунда дунёда юридик шахслар жиноий жавобгарлигининг 3 та модели амал қилади.

 

Биринчи модель бўйича жиноятларнинг муайян турлари учун фақат жисмоний шахслар, бошқа турлари учун фақат юридик шахслар жавобгарликка тортилади.

 

Иккинчи моделда жисмоний шахс томонидан молия-хўжалик соҳасида жиноят содир этилган тақдирда юридик шахснинг параллель жавобгарлиги амалга киради.

 

Учинчи модель бўйича молия-хўжалик фаолиятидаги аксарият ҳуқуқбузарликлар маъмурий разрядга киради ва улар учун жавобгарликка юридик шахслар тортилади (бу юридик шахсларнинг квазижиноий жавобгарлиги деб юритилади).

 

Бунда, қоидага кўра, жазонинг қуйидаги турлари қўлланилади: жарима, жиноят содир этишда фойдаланиладиган предметлар мусодараси, муайян муддатга фаолиятни амалга оширишга тақиқ, мажбурий тугатиш ва бошқалар.

 

Биринчи модель мамлакатимизда бизнес юритиш учун энг қулай бўлиб кўринади. Аммо Жиноят кодекси ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексни тўлиқ қайта кўриб чиқишга олиб келадиган бундай туб ислоҳотларни зумда амалга ошириш имконсиз эканини яхши тушунамиз. Шу боис ўқувчиларимизга муаммонинг турли жиҳатлари бўйича ўз фикрларини билдиришини таклиф этамиз. Балки ҳамкорликда бундай қадамнинг хатарларига баҳо бериш ва арзирли таклифлар киритишнинг уддасидан чиқишимиз мумкин бўлар.

 

Самир Латипов,

экспертимиз


 

Мавзуга оид материаллар:

 

Жавобгарликдан озод этишларини истасангиз, оқибатларни бартараф этинг

 

Ходимни корхонанинг ўзи судга топшириши керак

 

Актёрлар ўзгарса-ю, бироқ бизнес давом этаверса...

 

 


1 Президентнинг 5.10.2016 йилдаги ПФ—4848-сон “Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва   ишбилармонлик   муҳитини   сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонига қаранг. 

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум