Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми
  • www.norma.uz
  • Разное
  • Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгашининг қарори

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгашининг қарори

07.01.2016

25.12.2015 й.                  N 76/9-5

 

 

 

 

Тошкент шаҳри бўйича 2016 йил учун маҳаллий солиқлар ва йиғимлар

ставкалари тўғрисида

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2015 йил 3 декабрдаги "Ўзбекистон Республикасининг 2016 йилги Давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармаларининг бюджетлари ҳамда солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари тўғрисида"ги ПС-61-III-сонли ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 22 декабрдаги "Ўзбекистон Республикасининг 2016 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида"ги ПҚ-2455-сонли қарори ижросини таъминлаш ҳамда "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 24-моддасига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 320-модда) мувофиқ халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши

 

 

ҚАРОР ҚИЛАДИ: 

 

1. Тошкент шаҳри бўйича 2016 йил учун маҳаллий солиқлар ва йиғимлар ставкалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.

 

2. Тошкент шаҳар Давлат солиқ бошқармаси, Савдо, хизмат кўрсатиш соҳаси ва халқ истеъмол моллари ишлаб чиқариш департаменти ҳамда туман ҳокимликларига 2016 йил маҳаллий солиқлар ва йиғимлар ставкаларининг солиқ тўловчилар эътиборига етказилиши ва ижро этилишини таъминлаш топширилсин.

 

3. Ахборот хизмати (Х. Эрматов), "Тошкент оқшоми" ва "Вечерний Ташкент" газеталари таҳририяти (А. Акрамов), "Компьютерлаштириш маркази" ДУК (М. Асамов): мазкур қарор расмий эълон қилиниши ва www.toshkent.uz веб-сайтига жойлаштирилиши таъминлансин.

 

4. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

5. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг "Маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича" доимий комиссияси ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Б. Рахмонов зиммасига юклансин.

 

 

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши раиси                       Р. Усманов

 

 

 

Қарорга

ИЛОВА

 

 

Тошкент шаҳри бўйича 2016 йил учун

маҳаллий солиқлар ва йиғимлар

СТАВКАЛАРИ

 

 

Солиқлар ва йиғимлар турлари

 

Солиқлар ва йиғимлар ставкаси

 

1.

Ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи

 

Соф фойдадан 8 %

2.

Истеъмол учун солиқ:*

 

 

 

транспорт воситалари учун бензин

 

1 литр учун 335 сўм / 445 000 сўм 1 тонна учун**

 

 

транспорт воситалари учун дизель ёқилғиси

 

1 литр учун 335 сўм / 407 025 сўм 1 тонна учун**

 

 

транспорт воситалари учун суюқ газ

 

1 литр учун 230 сўм

 

 

транспорт воситалари учун сиқилган газ

 

1 куб метр учун 275 сўм

 

3.

Айрим турдаги товарлар билан чакана савдо қилиш ҳуқуқи учун йиғим:***

 

 

 

алкоголли маҳсулотлар, шунингдек умумовқатланиш корхоналари томонидан алкоголли маҳсулотларни

сотиш

 

1 ойлик савдо учун энг кам иш ҳақининг 5 баробари

 

 

қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган буюмлар

 

1 ойлик савдо учун энг кам иш ҳақининг 3,5 баробари

 

4.

Автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш бўйича пуллик хизмат кўрсатиш ҳуқуқи учун йиғим

 

Ҳар ой учун энг кам иш ҳақининг 6 баробари

 

 

*) Кўрсатиб ўтилган ставкалар миқдори Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудида ягона ҳисобланади. Хом ашёни қайта ишлаб бериш учун берилган хом ашёни қайта ишлаш натижасида олинган транспорт воситалари учун бензин, дизель ёқилғиси ва газ истеъмол қилганлик учун солиқ ставкалари миқдори чакана сотиш нархлари доирасида шакллантирилади, истеъмол солиғини ҳисобга олган ҳолда. Комиссия шартномалари бўйича импорт қилинган хом ашёни қайта ишлаб бериш учун берилган хом ашёни қайта ишлаш натижасида олинган бензин, дизель ёқилғиси ва газ ёқилғиларини транспорт воситалари истеъмол қилганлик учун тўловчилар, солиқни тўлаш ва ҳисоблаш тартиби Молия вазирлиги ҳамда Давлат солиқ қўмитаси томонидан белгиланади.

**) Автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчалари орқали бензин ва дизель ёқилғиси сотилишида, автотранспорт воситалари учун бензин, дизель ва газ ёқилғисининг истеъмоли учун ҳисобланадиган солиқ ҳар бир литрдан, бошқа ҳолларда эса ҳар бир тонна ҳисобидан амалга оширилади.

***) Йиғимлар, махсус ҳисоб рақамга келиб тушганидан сўнг қонунчиликда белгиланган тартибда тақсимланади:

алкоголь маҳсулотлари бўйича - маҳаллий бюджет ҳамда тадбиркорлик субъектларига "бир дарча" тамойили асосида давлат хизматларини кўрсатиш марказига;

қимматбаҳо металл ва тошлар бўйича - ўрнатилган тартибда Тошкент шаҳар ҳокимлиги Савдо, хизмат кўрсатиш соҳаси ва халқ истеъмол моллари ишлаб чиқариш департаменти ҳисоб рақамига.

 

 

Валюталар курси

2024-04-18
  • USD:12694.96 (+0.00) сум
  • EUR:13508.71 (+0.00) сум
  • RUB:134.66 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16