Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Илова

23.08.2017

Мустақиллик даврида Ўзбекистон иқтисодиётида амалга оширилган ижобий ўзгаришлар туфайли унинг тузилмасини сезиларли даражада диверсификация қилишга эришилди. Автомобилсозлик, шу жумладан, двигатель ҳамда эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқариш, нефть-газ кимёси, нефть-газ машинасозлиги, замонавий қишлоқ хўжалиги машинасозлиги, қурилиш материаллари саноати, темир йўл машинасозлиги, маиший электроника асбоблари ишлаб чиқариш, фармацевтика ва микробиология, озиқ-овқат, тўқимачилик, чарм-пойабзал саноати ҳамда бошқа бир қатор мутлақо янги тармоқларнинг йўлга қўйилиши бунга замин яратди. Самарқанд шаҳрида автобус ишлаб чиқарувчи “Исузу” (Япония) ва юк автомобиллари ишлаб чиқарувчи “МАН” (Германия) заводлари, Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи, Шўртан газ-кимё мажмуаси ҳамда яқиндагина - Устюрт газ-кимё мажмуаси фойдаланишга топширилди, Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи тўлиқ реконструкция қилинди.

 

Давлат раҳбари томонидан Ҳаракатлар Стратегиянинг сўзсиз бажарилишини таъминлаш мақсадида бир-бири билан узвий боғлиқ хусусий мулкни ишончли муҳофаза этиш, иқтисодиётда унинг улуши ва аҳамиятини ошириш, замонавий корпоратив бошқарув усулларини жорий қилиш, ишлаб чиқаришни модернизация қилиш ҳамда диверсификациялаш, тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш, муҳандислик-коммуникация ва йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш, иқтисодиёт тармоқлари ҳамда ижтимоий соҳада энергия истеъмоли ҳажмини камайтириш ва энергия тежайдиган технологияларни жорий этишни таъминлаш каби бир неча тармоқ дастурлари ишлаб чиқилган.

 

Ушбу дастурларни амалга оширилиши натижасида келгуси 5 йилда қуйидагиларга эришилади:

1. Озиқ-овқат саноати соҳасида озиқ-овқат маҳсулотлари, жумладан, мева-сабзавот консервалари ишлаб чиқариш 1,8 бараварга, кетчуп ва соуслар 2,1 бараварга, мева  шарбатлари 1,8 бараварга, гўштли консервалар 2,4 бараварга ва балиқ маҳсулотлари 3,4 бараварга ортади. 

2. Рангли ва нодир металларни чуқур қайта ишлаш негизида 2020 йилга келиб алоқа кабеллари ишлаб чиқариш 1,7 бараварга, эмалланган симлар 3,4 бараварга, мис қувурлар 1,7 бараварга, электр двигателлар 24 бараварга, совутгич ва музлатгичлар 1,7 бараварга ўсади.

3. Кимёвий маҳсулотлар, жумладан карбамид ишлаб чиқариш 1,9 бараварга, аммофос 2,9 бараварга, мураккаб NPK ўғитлар 4,3 бараварга, автомобиль ва қишлоқ хўжалиги техникалари шиналари 2,5 бараварга ошади.

4 Чарм-пойабзал саноатида 2020 йилда бугунги кунга нисбатан ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотлари ҳажми 2 бараварга, жумладан чарм оёқ кийимлар 4,5 бараварга, иккинчи ва учинчи босқичда ишланган чарм (краст, финиш) 1,9 бараварга, чарм кийимлар 2 бараварга, чарм-атторлик маҳсулотлари 2,5 бараварга ўсади. 

5. Фармацевтика саноатида  2020 йилга келиб, тармоқда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ўсиш суръати 2,5 бараварни, жумладан дори воситалари, тиббиёт маҳсулотлари ва доривор йиғимлар ҳамда биофаол қўшимчалар ишлаб чиқаришда 2,6 бараварни ташкил этади.

6. Углеводород хом ашёсини чуқур қайта ишлаш негизида келгуси 5 йилда полиэтилен ишлаб чиқариш 1,9 бараварга, полипропилен 3,9 бараварга, гранулаланган олтингугурт 2 бараварга ортади. 

7. Қурилиш индустриясида 2020 йилда бугунги кунга нисбатан ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотлари ҳажми 1,5 бараварга, жумладан керамик плиталар 2,1 бараварга, замонавий сантехника маҳсулотлари 2,4 бараварга, юқори маркали цемент 1,4 бараварга, экологик иссиқ сақловчи сендвич панеллар 1,9 бараварга ўсади. 

8. Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатида республикада ишлаб чиқарилаётган пахта толасини тўлиқ қайта ишлашга эришилади. Шу билан бирга, тўқимачилик ва тикув-трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмининг 2019 йилда 2016 йилга нисбатан 1,5 бараварга, жумладан, ип газлама – 1,8 бараварга, тайёр трикотаж мато – 2 бараварга, тайёр тикув-трикотаж маҳсулотлари – 1,8 бараварга, пайпоқ маҳсулотлари – 2,5 бараварга ортади

 

Юқорида келтирилган тармоқ дастурларининг амалга оширилиши ҳудудларда тизимни ташкил этувчи корхоналарнинг пайдо бўлишига, бу эса ўз навбатида уларнинг атрофида минглаб кичик корхоналар ташкил этилишига туртки бўлади.

 

Тўла ишонч билан айтиш мумкинки, юртимизда ишлаб чиқаришни чуқур диверсификация қилиш орқали нефть-кимё ва кимё саноати маҳсулотини 3 баравардан ортиққа кўпайтириш, мураккаб полимерлар, олефинлар, синтетик каучук, сунъий тола, хушбўй углеводородлар ҳамда бошқа турдаги юқори технологияли маҳсулотлар, мураккаб минерал ўғитлар, шунингдек, кўплаб соҳаларда талаб этиладиган кимё маҳсулотларининг кенг ассортиментини ишлаб чиқаришни ўзлаштириш учун зарур барча имконият мавжуд.

 

Ушбу дастурларни амалга ошириш қатор инвестиция лойиҳаларини ҳаётга татбиқ қилишда хорижий давлатлар компаниялари билан ҳамкорликни янада кенгайтириш учун улкан имкониятларни яратади.

Валюталар курси

2024-05-01
  • USD:12610.17 (+0.00) сум
  • EUR:13526.93 (+0.00) сум
  • RUB:135.24 (+0.00) сум