ҲУРМАТЛИ АМАЛИЁТЧИ АУДИТОРЛАР ВА БУХГАЛТЕРЛАР! СИЗЛАРНИ "ЭНГ ЯХШИ АУДИТОР - 2013", "ЭНГ ЯХШИ БУХГАЛТЕР - 2013" РЕСПУБЛИКА ТАНЛОВИДА ЎЗ КУЧИНГИЗНИ СИНАБ КЎРИШГА ТАКЛИФ ЭТАМИЗ
Танлов Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги кўмагида ўтказилади
Танлов ташкилотчилари - Ўзбекистон Бухгалтерлар ва аудиторлар миллий уюшмаси, Ўзбекистон Аудиторлар палатаси, Ўзбекистон Бухгалтерлар, аудиторлар ва маслаҳатчилар федерацияси, "Солиқ ва божхона хабарлари" газетаси таҳририяти, "Солиқ инфо" газетаси таҳририяти. Техник ёрдам "CIPAEN UZ" МЧЖ томонидан кўрсатилади.
Ҳар йилги "Энг яхши аудитор - 2013", "Энг яхши бухгалтер - 2013" республика танлови аудитор ва бухгалтер касбларининг нуфузини ошириш, ижтимоий аҳамиятини кучайтириш ва уларни янада ривожлантириш, шунингдек мутахассисларнинг профессионал маҳоратини аниқлаш мақсадида ўтказилади. "Энг яхши аудитор - 2013" танловида меҳнат стажи, иш жойи ва аудиторларнинг республика профессионал жамоат бирлашмаларига аъзолигидан қатъи назар, аудиторнинг амал қилаётган малака сертификатига эга бўлган ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида истиқомат қилаётган шахслар иштирок этиши мумкин. "Энг яхши бухгалтер - 2013" танловида меҳнат стажи, иш жойи ва бухгалтерларнинг республика профессионал жамоат бирлашмаларига аъзолигидан қатъи назар, бухгалтерлик фаолияти билан шуғулланиб келаётган ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида истиқомат қилаётган шахслар иштирок этиши мумкин. Танлов икки турдан ташкил топган: Биринчи тур (саралаш босқичи) 5 сентябрь - 31 октябрь оралиғида сиртқи шаклда, танловнинг тест саволларига оддий ёки электрон почта орқали жавоб олиш йўли билан ўтказилади. Иккинчи тур 2012 йил 1-30 ноябрь оралиғидаги кунларнинг бирида даъвогарларнинг бевосита иштирокида Тошкент шаҳрида ёзма имтиҳон кўринишида ўтказилади. Ғолиблар профессионал билим ва кўникмалар, уларни профессионал фаолиятда маҳорат билан қўллаш сингари мезонлар бўйича аниқланади. "Энг яхши аудитор - 2013" ва "Энг яхши бухгалтер - 2013" танловида иштирок этиш учун қуйидагиларни бажариш лозим: 1) "CIPAEN UZ" МЧЖ ҳисобрақамига тўлов кунида энг кам иш ҳақининг бир баравари миқдорига тенг бир марталик бадал тўлаш; 2) тўлдирилган анкетани (аудиторларга - аудиторнинг малака сертификати ксеронусхасини, бухгалтерларга - иш жойидан маълумотномани илова қилган ҳолда) "CIPAEN UZ" МЧЖ офисига юбориш; 3) 2013 йил 31 октябрга қадар биринчи тур бўйича тест саволларига жавобларни юбориш. Биринчи турдан муваффақиятли ўтган танлов иштирокчилари 2013 йил ноябрь ойида иккинчи турга таклиф қилинадилар. Танлов ғолиблари 9 декабрь - Бухгалтер ва аудиторлар кунида эълон қилинади. Танловда иштирок этишга доир қўшимча ахборот олиш масалалари бўйича қуйидаги телефонлар орқали мурожаат қилишингиз мумкин:
"ЭНГ ЯХШИ АУДИТОР - 2013" & "ЭНГ ЯХШИ БУХГАЛТЕР - 2013" ТАНЛОВИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА ЎТКАЗИШ БЎЙИЧА ТАДБИРЛАР ЖАДВАЛИ
|
- www.norma.uz
- "Солиқ ва божхона хабарлари" газетаси
- Аудитор ва бухгалтерлар диққатига!
Аудитор ва бухгалтерлар диққатига!
24.09.2013
Бу мавзуни фақат рўйхатдан ўтган фойдаланувчилар шарҳлашлари мумкин. Мавзуда шарҳларни премодерациялаш амалда.
Авторизуйтесь или зарегистрируйтесь
Авторизуйтесь или зарегистрируйтесь
Янги сонларда ўқинг
2024, 14 май№ 20
- Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузурида Ипотекани қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилди
- Касса инвентаризациясини қандай ўтказиш керак
- «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим фармонларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»
- Иш берувчининг қайси харажатлари ходимларнинг даромадлари ҳисобланмайди
- Аутсорсинг компаниясига ЭРИ қандай берилади
2024, 14 май№ 20
- Энергетика бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш агентлиги нималар билан шуғулланади
- Фуқаролик-ҳуқуқий шартномаларда меҳнат муносабатларининг қандай белгилари бўлмаслиги керак
- ЭРИни аутсорсерга топширмоқчи бўлсангиз, нимани кўзда тутиш лозим
- Рўйхатдан ўтиш барча учун мажбурий
- Енгил конструкцияли иссиқхоналар ўрнатиш учун бериладиган субсидиялар миқдори ўзгартирилди