Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

ДБҚ амалдаги божхона брокерлари рўйхатини эълон қилди

22.04.2016

Рўйхатга фақат Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг янги таҳрири кучга киргандан сўнг қайта рўйхатдан ўтган ташкилотлар киритилган.

 

Маълумот учун: божхона брокери – бу унга божхона операцияларини амалга ошириш мажбурияти юкланган ёки ҳуқуқи тақдим этилган, божхона операцияларини декларантнинг ёки ваколатли шахснинг топшириғига кўра ва унинг номидан амалга оширадиган воситачидир.

 

Давлат божхона қўмитасининг маълумотларига кўра, 2016 йил 20 апрель ҳолатига 440 ташкилот қайта рўйхатдан ўтди ҳамда  қонуний асосларда божхона брокери фаолиятини амалга ошириши мумкин. Уларнинг тўлиқ рўйхати билан ҳавола бўйича танишиш мумкин.

 

Эслатиб ўтамиз, 2016 йил 21 апрелдан эътиборан Божхона кодексининг янги таҳрири кучга кириши муносабати билан божхона брокерларини қайта рўйхатдан ўтказиш заруратга айланди.

 

Мазкур Кодекснинг 278-моддасига мувофиқ божхона брокери сифатида фаолиятни амалга ошириш учун:

 

- штатида божхона расмийлаштируви бўйича тегишли малака аттестатига эга бўлган камида икки нафар мутахассисга эга бўлиш;

 

- ушбу Кодекснинг 47-бобига мувофиқ божхона тўловлари тўланишини таъминлаш (бундан чет давлатларнинг Ўзбекистон Республикасидаги дипломатик ваколатхоналарига ва консуллик муассасаларига, халқаро ҳукуматлараро ташкилотларнинг ваколатхоналарига ва уларга тенглаштирилган ваколатхоналарга, шунингдек уларнинг ходимларига божхона расмийлаштируви бўйича хизматлар кўрсатадиган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳузуридаги Дипломатик сервис хизмати мустасно) зарур.

 

Мазкур модданинг талабларига мувофиқ келмайдиган юридик шахслар 2016 йил 21 апрелдан бошлаб божхона брокери сифатида бошқа шахсларга хизматлар кўрсатиш ҳуқуқига эга бўлмайди. Яъни Кодекснинг янги таҳрири кучга кирган пайтдан бошлаб юридик шахслар ташкилотлар базасига ўтказилади ҳамда фақат ўз номларига келиб тушган товарларни расмийлаштириш ҳуқуқига эга бўладилар.

 

Божхона брокери сифатида фаолиятни амалга ошириш истагида бўлган юридик шахслар Божхона кодексининг 279-моддасига мувофиқ рухсатнома олиш учун ҳужжатлар билан ариза тақдим этишлари шарт.

 

 

Мавзуга доир материаллар:

 

Божхона учун ҳужжатлар ва ҳисоботларнинг янги шакллари тасдиқланди

 

БЮД: айрим режимларнинг ўзига хос  хусусиятлари

 

БЮДни тўлдириш қоидаларига ўзгартиришлар киритилди

Курс валют

2016-11-29
  • USD:3176.16 (+18.66) сум
  • EUR:3450.86 (+0.97) сум
  • RUB:49.15 (+0.65) сум

Вопрос недели

Подходит ли работа в Ташкенте жителю Ташобласти?
Я прописан и проживаю в Кибрайском районе Ташкентской области, в настоящее время не имею постоянной работы. Говорят, что если зарегистрироваться на бирже труда, то мне должны предложить «подходящую» работу. Смогу ли я таким образом получить работу, например, в Мирзо-Улугбекском районе города Ташкента, до которого мне 5 минут езды? Что вообще означает термин «подходящая» работа?
01.12.16
Просмотры: 770