Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Ҳали улгуришингиз мумкин – 10 кун қолди!

20.09.2017

«Энг яхши аудитор – 2017», «Энг яхши бухгалтер – 2017» ва «Энг яхши ички аудитор – 2017» республика танловларининг биринчи босқичи ниҳоясига етмоқда.

 

«Энг яхши аудитор – 2017», «Энг яхши бухгалтер – 2017» ва «Энг яхши ички аудитор – 2017» ҳар йилги республика танловлари аудиторлик ва бухгалтерлик касбларининг нуфузини ошириш, ижтимоий аҳамиятини кучайтириш ва янада ривожлантириш, шунингдек мутахассисларнинг касбий билимларини аниқлаш мақсадида ўтказилади.

 

Танловларда иштирок этиш учун:

 

  • тўлдирилган анкетани ва ҳужжатларни (бухгалтер учун – иш жойидан маълумотнома, аудитор ёки ички аудитор учун - малака сертификатининг нусхаси) konkurs2017af@mail.ru электрон почта манзилига юбориш;

 

  • «Audit-Forvard» НТМ банк ҳисобварағига ЭКИҲнинг 1 баравари миқдоридаги маблағни киритиш;

 

  • биринчи тур тест саволларига жавобларни 2017 йил 30 сентябргача konkurs2017af@mail.ru электрон почта манзилига юбориш лозим.

 

Шунингдек, bir.uz сайтида «Танловлар–2017» бўлимида онлайн-тестдан ўтиш мумкин.

 

Биринчи тур ғолиблари Тошкентда 19 ноябрь куни қатнаб имтиҳон топширадилар.

 

Танловлар натижалари 2017 йил 9 декабрь – Бухгалтер ва аудитор кунида эълон қилинади.

 

Ғолиблар касбий билимлар ва кўникмалар, улардан ўз касбий фаолиятларида моҳирона фойдаланиш каби мезонлар бўйича аниқланади.

 

Қуйидаги телефон рақамлари орқали батафсил маълумот олиш мумкин:


«Audit-Forvard» НТМ auditforvard@inbox.ru,konkurs2017af@mail.ru

(71) 294-84-58, 297-98-39, 297-97-90, (95) 169-55-89, (93) 500-88-94

Ўзбекистон Аудиторлар палатаси   auditpalata@mail.ruwww.uzaudit.uz

(71) 234-81-99, 235-76-51, (95) 197-81-99

Ўзбекистон бухгалтерлар ва аудиторлар миллий уюшмаси  www.naaa.uz

(71) 234-01-87, 234-19-01

Ўзбекистон бухгалтерлар Федерацияси   www.uzaccountant.uz 

(71) 120-30-10

«Налоговые и таможенные вести»газетаси таҳрииряти www.norma.uz    
 «Солик Инфо» газетаси таҳрииряти
www.soliqinfo.uz

(71) 283-44-57, 200-00-90; 
(71) 200-70-07, 200-70-50;

 

Курс валют

2017-10-17
  • USD:8058.77 (+6.69) сум
  • EUR:9515.80 (+65.07) сум
  • RUB:140.84 (+2.32) сум