Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Натижалар сарҳисоб қилиниб, келажакка замин ҳозирланди

28.07.2016

Вазирлар Маҳкамасининг мажлисида  жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида Ўзбекистон Республикасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари муҳокама қилинди ва республика Ҳукуматининг жорий йил 15 январдаги мажлисида давлат раҳбари  томонидан белгилаб берилган 2016 йилги иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор вазифалари бажарилишини сўзсиз таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ишлаб чиқилганлигига  асосланиб, барча  вазирликлар, муассасалар ва  ҳокимликларда йиғилишлар ўтказилди.

Адлия вазири  Музраф Икрамов  раислигида ҳам адлия органлари ва муассасалари томонидан 2016 йилнинг 1-ярим йиллигида амалга оширилган ишлар ва келгусида тизим олдидаги устувор вазифаларга бағишланган кенгайтирилган ва танқидий тусда мажлис   ўтказилди.    Йиғилишда таъкидланганидек,  бу даврда қонун ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш йўналишида бир қатор эътиборга молик тадбирлар амалга оширилган.

 

Жумладан, ҳисобот даврида 38 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат, шу жумладан 12 та қонун лойиҳаси ишлаб чиқилиб, Ҳукуматга киритилди. 1 568 та қонун ҳужжати лойиҳалари ҳуқуқий экспертизадан ўтказилди,  166 та идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар давлат рўйхатига олинди.

 

Аниқланган қонун бузилиши ҳолатларини бартараф этиш бўйича вазирлик ва идораларга 3 788 та тақдимномалар киритилиб, уларнинг 828 та ноқонуний қарорлари бекор қилинди, 753 нафар шахсларнинг маъмурий, 10 нафар шахсларнинг эса, жиноий жавобгарликка тортилиши таъминланди. 2 943 нафар шахслар интизомий жавобгарликка  тортилиб, 149 нафари эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.

 

Судларга киритилган 41 млрд сўмдан ортиқ даъво аризалари қаноатлантирилди. 1 228 та фаолият кўрсатмаётган тадбиркорларнинг фаолияти тикланиб, уларда 3 128 та иш ўринлари яратилди.

 

Нотариал ҳаракатлар бўйича 182 млрд 106 млн сўм давлат божи ва 6 млрд 836 млн сўм герб йиғими, ФҲДЁ органлари томонидан расмийлаштирилган ҳаракатлар бўйича эса 7 млрд 274 млн сўм давлат божи ва 10 млрд 204 млн сўм герб йиғими ундирилди.

 

Вазирликнинг тегишли бошқарма ва ҳудудий бўлинмалари ҳисоботларига асосан  фаолиятни янада такомиллаштириш мақсадида аниқ мақсадли чора-тадбирлар амалга оширилаётгани ҳолда, баъзи  йўналишларда хато ва камчиликларга йўл қўйиш ҳолатлари мавжудлиги кескин танқид  қилинди.

 

Хусусан, ижро интизоми, мурожаатларни, жумладан тадбиркорлар ҳуқуқлари  ҳимояси билан боғлиқ мурожаатларни  кўриб чиқишдаги камчиликлар аниқ мисолларда кўрсатиб ўтилди. Улар юзасидан масъул раҳбарларнинг ҳисобот ва ахборотлари тингланди. Аниқланган хато ва камчиликларни бартараф этиш, келгусида бундай ҳолатларга йўл қўймаслик алоҳида таъкидланди. Бунда ҳар бир тармоқ раҳбарлари ва масъул ходимларнинг фаоллиги ва самарадорлигини ошириш, масъулиятини кучайтириш зарурлигига  урғу берилди.

 

Муҳокама қилинган барча масалалар юзасидан кенгайтирилган мажлиснинг тегишли қарори қабул қилинди.

 

Маъруф УСМАНОВ                                                                    

 

 

 

Мавзу бўйича материаллар:

 

Адлия вазирлиги бошқармалари қайта тузилади

 

Адлия органларининг вазифаси – тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш

 

Бир дарча" марказларини ташкил этиш учун тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда

 

 

 

Жавоб берамиз!” Маълумот хизматидан жавоблар:

 

ЯТТ сифатида руйхатдан ўтмасдан чакана савдо билан шуғулланган фуқарога қандай чоралар кўрилади? ПҚ-2270-сон Қарорнинг 11-иловасида ЯТТнинг чакана савдо фаолияти учун белгиланган солиқ ставкаси - турғун савдо шохобчаси орқали чакана савдо қилувчи ЯТТ лар учун белгиланган эмасми? Умуман чакана савдо фаолияти билан шуғулланувчи ЯТТ бўлиш учун қандай шартлар бажарилиши керак?

 

Қизим коллеж битирувчиси бўлиб, у репетиторлик бўйича жисмоний шахс сифатида ЯТТ очмоқчи. Унга лицензия талаб қилинадими?

 

Савол: касалхона ҳудудида жойлашган кўп йиллардан бери ишлаб келаётган дорихонага 2015 йил фармацевтика фаолиятини амалга ошириш учун лицензия бериладими? Дорихона лицензия талабларига мослаб қурилган ва жиҳозланган.

Курс валют

2016-11-29
  • USD:3176.16 (+18.66) сум
  • EUR:3450.86 (+0.97) сум
  • RUB:49.15 (+0.65) сум

Вопрос недели

Подходит ли работа в Ташкенте жителю Ташобласти?
Я прописан и проживаю в Кибрайском районе Ташкентской области, в настоящее время не имею постоянной работы. Говорят, что если зарегистрироваться на бирже труда, то мне должны предложить «подходящую» работу. Смогу ли я таким образом получить работу, например, в Мирзо-Улугбекском районе города Ташкента, до которого мне 5 минут езды? Что вообще означает термин «подходящая» работа?
01.12.16
Просмотры: 648