Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Пенсия жамғармаси хатолари: қайсиларига йўл қўйилади, қайсиларига эса йўқ

11.05.2016

Пенсия жамғармаси қарорининг қонунийлигини аниқлашда Пенсия жамғармаси ходимларининг айнан қайси хатолари пенсиядан қонуний чегирмаларга, қайсилари эса фақат ноқонуний чегирмаларга олиб келишини тушуниш зарур. Шарҳимизда шу ҳақда батафсил сўз юритамиз.

 

1993 йил 3 сентябрдаги “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида” Қонуннинг 65-моддасига асосан пенсиялардан чегирмалар Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимининг қарорига биноан пенсионерга пенсия миқдоридан ортиқча пуллар тўланган тақдирда фақат икки ҳолатда амалга оширилиш мумкин:

 

пенсионер томонидан қилинган суиистеъмолликлар оқибатида (қасддан нотўғри ҳужжатларни тақдим этиш, боқувчисини йўқотганлик пенсияси тайинланган оила аъзолари таркибидаги ўзгаришлар ҳақида маълумотлар тақдим этмаслик натижасида);

 

ҳисоблашдаги ёки бошқа техник хато оқибатида.

 

Агар биринчи ҳолатда (пенсионер томонидан қилинган суиистеъмолликлар) ҳаммаси кундек равшан бўлса, иккинчи ҳолат (Пенсия жамғармаси ходимларининг хатолари) маълум саволларнинг туғилишига сабаб бўлади. Пенсия жамғармасининг у ёки бошқа қарорларининг қонунийлигини аниқлаш учун ҳисоблашдаги ва техник хато ўзида нимани намоён қилишини тушуниб олиш лозим. Афсуски, қонунчилик бизга бу тушунчаларни тушунтирмайди, шунинг учун мавжуд суд амалиётига таянишга тўғри келади.

 

 

Ҳисоблашдаги хато нима дегани? Нима билан исботланган?

 

Ҳисоблашдаги хатолар жумласига фақат арифметик ҳисоблашни бажаришда йўл қўйилган хатолар киради. Математик амал (қўшиш, айириш, бўлиш, кўпайтириш) нотўғри бажарилганлигига ишонч ҳосил қилиш керак. Мазкур ҳисоблашдаги хатога олиб келган аниқ ҳисоб-китоб Пенсия жамғармаси бўлимининг ҳисоблашдаги хатосининг исботи бўлади. У ёзма равишда тузилиши ҳамда ваколатли шахс (ҳисоб-китобни бажарган масъул шахс эмас, балки раҳбарнинг ўзи) томонидан имзоланиши керак. Агар пенсионерга бундай ҳисоб-китобни тақдим қилишмаса ёки имзосиз ёхуд тушунарсиз ва расшифровка қилинмаган имзо билан тақдим қилишса, у ҳолда бундай ҳаракат устидан Пенсия жамғармасининг юқори органига ёки прокуратурага шикоят қилиш мумкин. Суд иши бўлган тақдирда жавобгар албатта бундай ҳисоб-китобни судга тақдим қилиши шарт. Кўрсатилган ҳисоб-китобдан ташқари, ҳисоблашдаги хато топилганлиги тўғрисидаги далолатнома ва бевосита ушбу хатони содир этган шахснинг тушунтириш хати ҳам исбот ҳисобланади.

 

 

Техник хато нима дегани? Нима билан исботланган?

 

Техник хатолар жумласига, хусусан сўзларда йўл қўйилган хатолар, сўзларнинг тушиб қолиши, маълумотларни нотўғри киритиш киради. Ҳозирги вақтда ҳисоб-китоблар компьютер дастурлари ёрдамида амалга оширилаётир, унга барча керакли формулалар киритилган. Шундай экан, пенсия ҳисоблаб чиқариш учун дастлабки маълумотларни нотўғри кўрсатиш ёки норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда кўзда тутилган қоидаларга риоя қилмасликдан иборат техник хатонинг эҳтимоли юқори. Бунда Пенсия жамғармасининг хато қилган ходимининг тушунтириш хати ва техник хато топилганлиги тўғрисидаги далолатномани талаб қилиш ҳам долзарб.

 

Компьютер дастуридаги техник ишдан чиқиш тўғрисида ҳам алоҳида айтиб ўтиш лозим. Агар у ҳисоблашдаги хатога олиб келмаган бўлса, ишдан чиқишнинг ўзи пенсиядан чегирма қилиш учун сабаб бўлмайди. У ҳисоблашдаги хато тўғрисида ҳам гувоҳлик бермайди. Носозликлар ҳисоблаш амалларига қандай таъсир кўрсатганлигини ўрнатиш зарур. Яъни дастурнинг ишдан чиқиши ва ҳисоб-китобдаги хато ўртасидаги боғлиқлик ўрнатилиши керак. Бунинг учун  тизим ишининг ишдан чиқиши қайд қилиниши  ва қандай носозликлар ҳисоблашдаги хатога олиб келганлигини тушунтириши керак бўлган IT-мутахассиснинг дастур ишидаги муаммолар юзасидан хулосаси зарур. Агар мутахассиснинг бундай хулосаси бўлмаса, дастур техник жиҳатдан ишдан чиққанлигининг исботи ҳам бўлмайди. Бинобарин, мазкур ҳолатда пенсиядан сумма чегириб қолиш ғайриқонунийдир.

 

 

Эътибор қаратинг

 

Шундай қилиб, агар ҳақиқатан ҳисоблашдаги ёки техник хато содир этилган бўлса ҳамда тегишли исботлар мавжуд бўлса, эҳтимол, Пенсия жамғармаси ходимларининг пенсия миқдоридан ортиқча тўланган пулларни чегириб қолиш бўйича ҳаракатлари қонуний бўлиши мумкин.  

 

Бошқа ҳеч қандай ҳолатларда пенсиядан чегирмалар қилишга йўл қўйилмайди. Шунинг учун,  агар пенсионерга   чегириб қолиш сабаблари «Сизнинг ҳужжатларингизни йўқотиб қўйдик», «Сизга имтиёзни нотўғри қўллабмиз», «Сизни пенсиянинг бир туридан бошқасига хато тарзда ўтказибмиз», «Ўшанда бошқа қонун эди» ва ҳ.к. қабилида маълум қилинса, – бу ерда бир маънода ғайриқонуний ҳаракатлардир. Чунки қонунчилик нормаларини қўллашдаги хатолар на ҳисоблашдаги, на техник хатога киради.

 

Ҳуқуқий хато асосида пенсиядан чегирма қилиш ғайриқонунийдир.

 

Ғайриқонуний қарорлар билан нима қилиш керак?

 

ФПКнинг 270-моддасига биноан судга Пенсия жамғармаси бўлими қарори устидан шикоят билан мурожаат қилиш учун қуйидаги муддатлар белгиланади:

 

фуқарога ўзининг ҳуқуқлари ва эркинликлари бузилганлиги маълум бўлган кундан эътиборан уч ой;

 

фуқаро юқори органдан, мансабдор шахсдан шикоятини қаноатлантириш рад этилганлиги тўғрисида ёзма маълумот олган кундан эътиборан бир ой ёки фуқаро ўзининг шикоятига ёзма жавоб олмаган бўлса, шикоят берилган кундан эътиборан бир ой ўтгандан кейин.

 

Мазкур ҳолатда, қонунда кўзда тутилган муддат ва шартларни инобатга олиб, пенсионерда танлов бор – дарҳол судга мурожаат қилиш ёки аввал Пенсия жамғармасининг юқори органига мурожаат қилиб, рад этилган ёки жавоб олинмаган тақдирда эса судга бориш.

 

Бунда назарда тутиш жоизки, гарчи қонунчилик узрли сабабларга кўра ўтказиб юборилган шикоят бериш муддатини тиклаш имкониятини холис кўзда тутсада, барибир ўрнатилган муддатларда (пенсиядан ноқонуний чегирма қилинганлиги маълум бўлган кундан эътиборан уч ойдан кечиктирмай) улгурган маъқул.

 

Шунингдек мазкур ҳолатда қонунчилик пенсионер учун судловга тааллуқлиликни танлаш ҳуқуқини беради. Пенсия жамғармаси бўлими қарори устидан шикоят пенсионер ўзи яшаб турган жойдаги судга ёки ғайриқонуний қарор қабул қилган Пенсия жамғармаси бўлими жойлашган ҳудуддаги судга берилиши мумкин (ФПКнинг 267-моддаси).

 

Регресс даъвони бевосита хато содир этишда айбдор бўлган Пенсия жамғармаси ходимларига бериш “Пенсиядан чегирма қилиниши устидан шикоят бериш мумкин” сарлавҳаси остидаги материалда кўриб чиқилган.

 

 

Зумрад НИЯЗМЕТОВА, адвокат.

 

Мавзуга доир материаллар:

 

Стажни суд орқали тасдиқлаш мумкин

 

Хорижда  пенсия учун қандай ишлаб топиш мумкин

 

Пенсионерлар ўз ҳисобланмалари тўғрисида СМС воситасида билиб оладилар

 

 


1 Давлат органлари ва бошқа органлар, шунингдек мансабдор шахсларнинг хатти-ҳаракатлари (қарорлари) устидан берилган шикоят ва аризалар бўйича иш юритиш тартибида (ФПКнинг 26-27 боблари).

Курс валют

2016-11-29
  • USD:3176.16 (+18.66) сум
  • EUR:3450.86 (+0.97) сум
  • RUB:49.15 (+0.65) сум

Вопрос недели

Подходит ли работа в Ташкенте жителю Ташобласти?
Я прописан и проживаю в Кибрайском районе Ташкентской области, в настоящее время не имею постоянной работы. Говорят, что если зарегистрироваться на бирже труда, то мне должны предложить «подходящую» работу. Смогу ли я таким образом получить работу, например, в Мирзо-Улугбекском районе города Ташкента, до которого мне 5 минут езды? Что вообще означает термин «подходящая» работа?
01.12.16
Просмотры: 708